Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БУ ДУНЁ
Ахх, дунёя дунё, бозори чаққон,
Не каслар терилган раста бу дунё.
Тузган савдосида алдов ҳукмрон,
Пуллардан ясалган даста бу дунё.
Гадолар кўрдим мен - тўрваси тешик,
Бинолар кўрдим мен - йўқ унда эшик.
Бир ёғочдан тобут, боз шундан бешик -
Ясаб юрган қадим уста бу дунё.
Барчамиз гуноҳкор, гуноҳимиз йўқ,
Умр - қайтмас дарё, огоҳимиз йўқ.
Меҳр қўйдик хато, паноҳимиз йўқ,
Билмам, не тузалмас хаста бу дунё.
Маъно не ким озроқ, ким топар кўпроқ,
Хазон қайта яшил бўлурми япроқ.
Ортимиз, боримиз, олдимиз - тупроқ,
Бизни суриб борар аста бу дунё.
Ўйнашма, алданма дунёга дерди,
Берилма, таланма дунёга дерди.
Олов у, қаланма дунёга дерди...
Бувим чақиб кетган писта бу дунё.
БОБУР БОБОМУРОД
@bobur_bobomurod
Ахх, дунёя дунё, бозори чаққон,
Не каслар терилган раста бу дунё.
Тузган савдосида алдов ҳукмрон,
Пуллардан ясалган даста бу дунё.
Гадолар кўрдим мен - тўрваси тешик,
Бинолар кўрдим мен - йўқ унда эшик.
Бир ёғочдан тобут, боз шундан бешик -
Ясаб юрган қадим уста бу дунё.
Барчамиз гуноҳкор, гуноҳимиз йўқ,
Умр - қайтмас дарё, огоҳимиз йўқ.
Меҳр қўйдик хато, паноҳимиз йўқ,
Билмам, не тузалмас хаста бу дунё.
Маъно не ким озроқ, ким топар кўпроқ,
Хазон қайта яшил бўлурми япроқ.
Ортимиз, боримиз, олдимиз - тупроқ,
Бизни суриб борар аста бу дунё.
Ўйнашма, алданма дунёга дерди,
Берилма, таланма дунёга дерди.
Олов у, қаланма дунёга дерди...
Бувим чақиб кетган писта бу дунё.
БОБУР БОБОМУРОД
@bobur_bobomurod