#Қутлов
8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг Фармонига кўра, мамлакатимизда аёлларимизга муносиб эҳтиром кўрсатиш ва уларнинг давлат ҳамда жамият ҳаётидаги роли ва нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида бир гуруҳ фаол хотин-қизларимиз юксак мукофотлар билан тақдирланди.
Улар орасида ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, юқори касбий маҳорати ва ибратли ташаббуслари билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини ошириш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш шунингдек фарзандларимизни Ватанга муҳаббат, садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган аёлларимиз кўпчиликни ташкил этади.
Фурсатдан фойдаланиб, Дилдора Исмоиловага партиямизнинг нуфузини юксалтириш, ғоя ва мақсадларини амалга ошириш йўлида минглаб партиядошларимиз учун ибрат бўлиб, куч-ғайрат билан фидойилик кўрсатиб келаётгани учун самимий миннатдорчилик билдирамиз ҳамда келгуси фаолиятида бундан-да улкан ютуқлар тилаб қоламиз!
👉 @dildoraismoilova1

Аҳамиятлиси, II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланганлар сафида Хоразм вилоят Кенгаши депутати Дилдора Исмоилованинг ҳам эътироф этилгани барча партиядошларимиз учун қувончли янгилик бўлди.
Дилдора Исмоилованинг фидокорона фаолиятига эътирофни барча депутатларимиз ва партиядошларимизга бўлган катта ишонч, деб биламиз. Шу боис, ушбу юксак мукофот партиямиз аъзоларини янада фаол бўлишга ундайди.