📣 Мажлис кун тартибига шу масалалар киритилиши режалаштириляпти экан:
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1️⃣ Олий Мажлис Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) 2024 йилдаги бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақидаги маърузаси тўғрисида;
2️⃣ «Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
3️⃣ «Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
4️⃣ «Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
5️⃣ «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
6️⃣ «Ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
7️⃣ «Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2024 йил 23 август) ратификация қилиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси тўғрисида.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг