#ҚУТЛОВ
#АЛЛИТЕРАЦИЯ
☝️АЁЛЛАР АЙЁМИ АРАФАСИДА
(Фақат “А” ҳарфидан бошланувчи сўзлардан иборат қутлов)
@deputat_xudayberdiyev
#АЛЛИТЕРАЦИЯ
☝️АЁЛЛАР АЙЁМИ АРАФАСИДА
(Фақат “А” ҳарфидан бошланувчи сўзлардан иборат қутлов)
Аёл!.. Аллақанча азиз авлиёларни, алп-азаматларни «алла»лаган аёлмасми, ахир?!
Аллоҳнинг арши аълосидан алоҳида амр: «Аёлларингизни авайланг!»
Аҳли аёлимизни асрасак – аъмолимиз аъло!
Аслида, азалдан ардоқлаганмиз...
Акалар, амакилар! Асл аёллар айёми арафасидамиз!
Авваламбор, арзирли айтмишларим: Айём арафасида аёлингиздан айб ахтарманг, айрилманг, аразлашади.
Айниқса, ахлоқингиз айнимасин. Асосан, адолатни англаб, азмингизни андишага ажратинг. Аёллар айёми алоҳида аҳамиятли!..
Айтайми, айни айёмда – атторсиз! Асралган атир, атирсовун, ажабтовур атлас-адрас, анвойи атиргулларни, аҳилликни аввалбошда аҳли аёлингизга абадий атагайсиз!
Аёлингиздан ажойиб анбарлар атри анқисин. Айёмда атайин аёлингиз атрофида айланинг, алёрлар айтинг, аччиқ азоблар, андуҳлардан, аламлардан азаматларча аритинг!..
Аҳдингиздан адашманг, ахир аёллар – азиз! Алалхусус, адабиётсевар аёлларга асирмиз.
Аниқ аминманки, анчагина адолатдан, амаллардан адабли аёлнинг амри афзал!
Аларни астойдил асраб-авайланг.
Алқисса, азиз аҳли аёлларимизни айём арафасидамас, абадул-абад ардоқлайлик!!!
@deputat_xudayberdiyev