UzIMEI балоси
Маълум бўлишича, Ўзбекистонга янги мобиль қурилма (телефон, планшет) олиб киришда энди божхона декларациясини тўлдириш керак, акс ҳолда қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда бож тўлашга тўғри келади. Янги талаб 2024 йил бошидаёқ жорий қилинганди. Божхона органлари ва UzIMEI октябрь ойида тизимли интеграцияни якунлаган ва ўз-ўзидан, одамлар бошига ғалва туша бошлаган.
Шундоқ ҳам UzIMEI одамлар чўнтагига ўлпон бўлишдан ташқари бирорта миссиясини бажараётгани йўқ.
UzIMEIни жорий қилганлар ва ундан чўнтагини қаппайтираётганлар шу даражада безбетлашишдики, одамларнинг эътирозига, норозилигига пинагини ҳам бузмайди. Ўғри, муттаҳам қолиб, оддий одамлар ҳалол ишлаб топган пулига олган смартфони божга тортилмоқда, UzIMEI балоси билан бюрократия, сансалорлик гирдобига тиқилмоқда. Ўзидан тушови қиммат бўлган ушбу бўлмағур маъмурчилик тўхтатилиши керак. Инсоф ҳам керак.