Божхона қўмитасида “26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Божхона қўмитаси раҳбарияти ва шахсий таркиби, божхона фахрийлари, турли вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Мадҳиямиз садолари остида бошланган тадбирда Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов соҳа ходимларига байрам табригини йўллади.
Таъкидланганидек, Давлатимиз Раҳбари томонидан олиб борилаётган жадал ислоҳотлар самараси ўлароқ, сўнгги йилларда божхона органлари давлатимизнинг мустаҳкам таянчи, миллий манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминловчи кучли идора сифатида тобора такомиллашиб бормоқда.
Натижада божхона органларининг мамлакат иқтисодий-ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш, халқимизга беминнат кўмакчи бўлишдек шарафли ва машаққатли хизмати қадрлана бошланиб, аҳоли ва тадбиркорларнинг ушбу соҳага нисбатан ишончи янада ортди.