#maktab_xabarlari
Билмадим, балки вақт ўтиб, “эътиқод эркинлиги”, “диний бағрикенглик” деган жумлаларни эшитсам, ҳозиргидек ҳайратланмас ва алоҳида ёзиб ўтирмасам керак. Аммо кеча мактаб директоримиздан келган имейлни ўқигач, шу каналда хотира қилиб қолдиргим келади.
Директор Кэтлин Дюранс 3-4 хабар ораси мусулмон ўқувчи ва ота-оналарни яқинлашаётган Рамазон ойи билан табриклабди. Эътиборимни тортгани, рўзадор ўқувчилар тушлик пайти синфхонада қолгиси келмаса (яъни бошқа болалар овқатини еяётган пайти), алоҳида жойда вақт ўтказиши, кимдир пешин намозини адо этмоқчи бўлса, кутубхонада ҳозирланган жойдан фойдаланиши мумкинлиги айтилибди.
Бу бошланғич синфлар мактаби. Болалар 1-синфдан 6-синфгача ўқийди, кейин ўрта мактабга ўтади. Шунга қарамай, ҳар бир бола ва унинг дини, диний ибодатлари, байрамлари албатта ҳурмат қилинади.
@chnizomiddinova