Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жондорда 10 минг гектар ер ўзлаштирилиб, пахта етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда
Жондор туманидаги “Варахша” чўли массивида 10 минг гектар қаровсиз ер майдони ўзлаштирилмоқда. Лойиҳа қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, пахта, ғалла каби стратегик аҳамиятга эга маҳсулотларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу борада Хитой Халқ Республикаси инвесторлари иштирокида умумий қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг агролойиҳа ишга туширилган.
“XIN NONG INVEST” Ўзбекистон—Хитой қўшма корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа икки босқичда рўёбга чиқарилади. Биринчи босқичда ер майдони тўлиқ очилиб, ирригация тармоқлари ва инфратузилмалар яратилади ҳамда Хитой чигити экилади. Иккинчи босқичда етиштирилган пахтани қайта ишлаш учун 5 миллион долларлик пахта йигирув заводи қурилиши режалаштирилган ва 200 та янги иш ўрни яратилади.
Айни пайтда чўл массивида 600 гектардан зиёд ер ўзлаштирилиб, замонавий техника воситалари ёрдамида ер очиш ва тупроқ ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа маҳаллий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
👉Каналга уланиш👈