Бургут


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ҳар доим тинчлик бўлсин.
Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot
Реклама - @burgutuz_ads_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Кинематография агентлигининг электр энергиясидан қарздорлиги 2.7 млрд сўмни ташкил қиларкан. Ташкилот бугун тармоқдан узилибди.

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Беруний туманида ЙҲХХ ходими ғилдираги ёрилиб қолган машина эгасига ёрдам бермоқда.

@burgutuzb


Биргина маймун бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди

Маймун асосий трансформаторга кириб қолган ва блэкаут рўй бериб, 22 миллион аҳоли электр таъминотидан узилди.

«Маймун тармоқ трансформаторимиз билан контакт қилган, бу эса тизимда мувозанат бузилишига олиб келди», — дея оролда якшанба куни соат 11 атрофида рўй берган тўлиқ блэкаутни изоҳлаган журналистларга Шри-Ланка энергетика вазири Кумара Жайакоди.

Маймун учун фожиали ҳодиса Шри-Ланка пойтахти Коломбодан жанубда жойлашган нимстанцияда рўй берган. Маймун ёлғиз бўлмаган. Станцияга жониворларнинг бир нечтаси кириб, ўзаро жанжаллашган, оқибатда «свет» ўчган.

@burgutuzb


Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига 50 фоизлик устама қўшиб берилади

Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

@burgutuzb


Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга ошиб, 42,9 млрд долларга етди

Январь ойида захиралар ўсишига олтин сабабчи бўлди. Унинг қиймати 32 млрд доллардан 35,1 млрд долларга кўпайди. Олтиннинг ҳажми 10 тоннага ортиб, 392 тоннага етди.

Шунга қарамай, хорижий валютадаг захиралар 8,6 млрд доллардан 7,3 млрд долларгача сезиларли қисқарди.

@burgutuzb


No comment

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энергетика вазирлиги авария натижасида метан тўлдириш шохобчалари ёпилиши (чекловлар киритилиши) ҳақида хабар берганди.

Аммо, кейинроқ хабарнинг мана шу қисми ўчириб ташланди.

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухоро вилояти Газли яқинида магистрал қувурларда ёнғин содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, магистрал қувурда сизиб чиқиш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Ҳодисанинг эҳтимолий сабабларидан бири ҳаво ҳароратининг пасайиши бўлиши мумкин.

Метан тўлдириш шохобчалари бугун соат 14:00 гача ишлашларини эълон қила бошлади.

@burgutuzb


Сурхондарёда юк машинасида 13,5 тонналик супургилар орасида 612 килограммлик «гашиш» гиёҳвандлик моддаси яшириб олиб ўтилаётгани аниқланди.

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда BYD Han 100 км/с тезликда автобус билан тўқнашди

Воқеа 8 феврал куни соат 07:15 ларда Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчасида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, рулда 42 ёшли ҳайдовчи А.С. бўлган.

Аммо видеода айтилишча, BYD Han бошқарувидаги ёш бола бўлган. Қайси бирига ишонайлик?

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқандда Cobalt Камаз билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳодиса 2 февраль куни соат 10:30 атрофида Пайариқ тумани Гулистон маҳалласидан ўтган йўлда содир бўлган. Cobalt ҳайдовчиси хавфли бурилиш пайтида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши томондан келаётган «КамАЗ» юк машинасининг йўлига чиқиб кетиб тўқнашган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонада кўрсатилган ёрдамга қарамасдан вафот этган.

@burgutuzb


Илон Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни ёпишга чақирди

«Ҳа, уларни ёпинг. Европа энди озод (бўғувчи бюрократияни ҳисобга олмаганда). Уларни энди ҳеч ким тинглаётгани йўқ. Бу шунчаки ўзи билан гаплашаётган ақлдан озган радикал сўлчилар бўлиб, улар америкаликларнинг солиқларидан йилига 1 миллиард долларни сарф қилмоқда», деб ёзди миллиардер Х саҳифасида.

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқандда лайлак қор ёғмоқда

Каттақўрғон туманида олинган кадрлар. Тошкентда қор қани?

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шунақа сув ичиб юрган танишларга юбориб қўямиз.

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарёда 20 минг шишага яқин ароқ маҳсулоти шунақа усулда йўқ қилинибди

Шунчаки ароқни тўкиб ташлаб, тупроққа зарар етказмасдан, шишани қайта ишлашга бериб юбориш кимнингдир калласига келмаганмикан? Ёки келган бўлса ҳам унақа усул ҳайп бўлмайди деб ҳисоблашганмикан?

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кечаги педофил қўлга олинибди

У ёш болага шилқимлик қилган деб ҳисобланмоқда.

@burgutuzb


«Манчестер Сити»нинг ижтимоий тармоқларида исталган ўзбекистонликни топиш мумкин. Ҳатто қарзини бермай, ўртоқларидан қочиб юрган «фалончи»ни ҳам🤦‍♂

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, ўзбек тилининг асосчиларидан бири сифатида кўриладиган Алишер Навоий таваллуд топган кун. Шоирнинг 584 йиллиги нишонланмоқда.

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тарихий воқеа!

Абдуқодир Ҳусанов Англия кубогида Гол урди!

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Ер ютворди мени» 😂

@burgutuzb

20 last posts shown.