Хайрия фаолияти тўлиқ шаффоф бўлади...
Депутатлар ҳомийлик фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилишмоқда.
➡️ BIZ HAQIMIZDA
Депутатлар ҳомийлик фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилишмоқда.
Сир эмаски, охирги пайтларда қийин ахволдаги одамлардан фойдаланиб, сохта хайриячилар, саховатпеша фирибгарлар кўпайиб кетмоқда. Ҳаммасиям эмас, албатта!🌍Web📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube
Аммо, бу фаолият тобора кўпайиб бораётган ва бир қатор муаммолар пайдо бўлаётган бир шароитда ушбу қонуннинг қабул қилинаётгани айни муддао бўлипти!
Бундан кейин жисмоний шахслар фақат ўзи ёки яқин қариндоши манфаатида хайрия йиғиши мумкин бўлади.
Кўнгиллилар ўзига бегона бўлган шахслар манфаатида хайрия йиғишда фақат эълон бериш орқали кўмаклашади, холос.
Бу жараёнда хайрия қутиси шаффоф идиш бўлади, жойлаштириладиган манзил олдиндан эълон қилинади, уни очишда гувоҳлар қатнашади ва бу жараён видеотасвирга олиниб, жамоатчиликка эълон қилинади.
Хайрия қутиси фақат нодавлат ташкилотлар ва бошқа ҳомийлик қилувчи ёки олувчи юридик шахслар томонидан ўрнатилади.
Хайрияларини йиғиш ва хайрия қутиларини ўрнатиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
➡️ BIZ HAQIMIZDA