Bolalarfondi.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


☀️Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди
☎️ +998 97 879 5551
http://instagram.com/bolalarfondi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#NOCOMMENT|Bolalarni qo‘llab-quvvatlash jamoat fondi tomonidan Toshkent viloyati Bo'stonliq tumanida joylashgan Respublika "Chimgan" bolalar silga qarshi kurashish sanatoriysi davolanuvchilarga Qorbobo sovg'alari topshirildi.

✔️Batafsil ushbu videokontentda tanishasiz⬆️

🌍Web📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube

➡️ BIZ HAQIMIZDA


#muruvvat #chimyon #xayriya

➡️RESPUBLIKA "CHIMGAN" BOLALAR SILGA QARSHI KURASHISH SANATORIYSI DAVOLANUVCHILARI HOLIDAN XABAR OLINDI


🇺🇿Savob ishni har kim, har kuni qilish kerak. Bu ezgulik shiori Bolalarni qo‘llab-quvvatlash jamoat fondining asosiy ish tartibiga aylangan. An'anaga muvofiq, bugun Fond rahbari Marat Sadikov va direktor o‘rinbosari Barno Abdusamatovalar Yangi yil bayrami arafasida Toshkent viloyati Bo'stonliq tumanida joylashgan Respublika "Chimgan" bolalar silga qarshi kurashish sanatoriysiga tashrif buyurdilar.

🎁Ushbu muassasadagi bolajonlarga Yangi yil bayrami munosabati bilan 20 turdagi 200 ga yaqin adabiyotlar to‘plami va 150 nafar bolajonga turli shirinlik va o’yinchoqlar jamlangan Qorbobo sovg’alari topshirildi. Murg‘ak qalb egalari va ularning ota-onalari bilan suhbatlashildi. Bolajonlar bilan samimiy muloqotlar qilinib, ularning kayfiyati va ruhiyatini ko‘tardilar. Muassasadagi shart-sharoitlar va imkoniyatlar bilan ham yaqindan tanishildi.

➡️Respublika “Chimgan” bolalar silga qarshi kurashish sanatoriysi 150 o‘ringa mo‘ljallangan bo‘lib, 100 o‘rinli o‘g‘il bolalar va 50 o‘rinli qizlar yotoqxonasidan iborat. Davolanayotgan bolalarga sifatli davolash bilan bir qatorda darsdan qolib ketmasligi uchun 150 o‘rinli maktab faoliyat ko‘rsatadi. Davolash 2 oydan 4 oygacha davom etadi.


🤝Fond rahbariyati bolalar salomatligini muhofaza qilish Davlatimiz rahbari e'tiboridagi dolzarb vazifa ekanligini va bu yo‘lda hamisha yordamga tayyor ekanliklarini bildirdilar.

➡️O'z navbatida, Muassasa rahbariyati va bolajonlar ko‘rsatilgan bunday e'tibor uchun Fond jamoasiga minnatdorchilik bildirdilar.

🌍Web📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube

➡️ BIZ HAQIMIZDA


#xayriya #bolalar

‼️“Номукаммал остеогенез” касаллигини даволаш учун 70 дона “Fassier Duval” суюк ичи имплантлари туҳфа қилинди


Мамлакатимизда илк маротаба Болаларни қўллаб қувватлаш Жамоат фонди томонидан “Номукаммал остеогенез” ташхисли болаларни даволаш мақсадида “Хрустал болалар” миллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бугун ушбу лойиҳа доирасида Республика болалар ортопедия марказига “Номукаммал остеогенез” касаллигини даволаш жараёнида фойдаланиладиган 70 дона суяк ичи имплантлари ҳамда уларни жарроҳлик йўли билан ўрнатиш учун махсус жарроҳлик асбоб-ускуналари туҳфа қилинди.


Жаҳон тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳозирги кунда “Номукаммал остеогенез” касаллигини замонавий даволашнинг жарроҳлик (суяк қийшиқликни тўғирлаш) ва консерватив (суяк структурасини мустахкамлаш) усуллари мавжуд. Ўзбекистонда бундай даволаш усуллари аввал қўлланилмаганлиги сабабли, ота-оналар бемор фарзандларини оператив даволатиш учун Россия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия каби давлатларга олиб боришларига тўғри келган.

Болаларни қўллаб-қувватлаш Фонди Республика ортопедия маркази билан тузган шартномага кўра, эндиликда Ўзбекистонда илк бор “Fassier Duval” телескопик тузилмалар ҳамда фиксаторларни жарроҳлик йўли билан ўрнатиш учун махсус жарроҳлик асбоб-ускуналари ва суюк ичи имплантлари олиб келинди. Ва бу амалиётда 2023 йилдан бери қўлланилмоқда ва самарали натижа берди.


Ишонамизки, Янги йил арафасида Фонд томонидан тақдим этилган ушбу туҳфа ўз навбатини кутаётган қанчадан-қанча бемор болажонларнинг соғлом ҳаётга қайтишлари учун катта замин яратади.

🌍Web📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube

➡️ BIZ HAQIMIZDA


#Яхши_хабар

⚡️2025 йили тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади.

Бу ҳақда президент ҳузурида ўткзилган соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025-йилга мўлжалланган устувор вазифалар бўйича йиғилишда таъкидланди.

🌍Web📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube

➡️ BIZ HAQIMIZDA


#OAV_biz_haqimizda

Axborot-24| Oliy Majlis Qonunchilik palatasida Bolalarni qo‘llab-quvvatlash Jamoat fondi tomonidan amalga oshirilgan ishlar natijadorligini ko‘rib chiqish va muhokama qilishga bag‘ishlangan yig‘ilish o‘tkazildi.

https://t.me/mtrkuzofficial/239132


#OAV_biz_haqimizda

Ахборот 24| В Законодательной палате Олий Мажлиса состоялось заседание по рассмотрению деятельности Общественного фонда по поддержке детей


https://t.me/mtrkuzofficial/239116


ОЛИЙ МАЖЛИСДА ФОНД ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан амалга оширилган ишлар натижадорлигини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш” масалаларига бағишланган Қўмита эшитуви бўлиб ўтди.

Батафсил

🌍Web📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube

➡️ BIZ HAQIMIZDA


#mutaxassis_vaqti

👦Bolalarga sitrus mevalarni necha yoshdan boshlab berish mumkin? 🍍

🫥Qisqacha aytganda - 12 oydan.

Gap shundaki, apelsin, mandarin, limon va boshqa sitrus mevalar qiziqarli qobiliyatga ega - ular oziq-ovqat allergiyasining namoyon bo'lishini kuchaytiradi. Buning ustiga, ko'pincha - aynan shunday: ular uni keltirib chiqarmaydilar, kuchaytiradilar.

Asosan oziq-ovqat allergiyasining sababi oqsildir. Ovqat hazm qilish tizimi qanchalik yetilmagan bo'lsa - oqsil allergiyaga olib kelishi xavfi shunchalik yuqori bo'ladi.

😀Sitrusli mevalarda oqsil juda oz. Ammo ularda boshqa moddalar mavjud - gistaminoliberatorlar. Nomining o'zidanoq ularning mohiyati nimada ekanligini tushunish mumkin: ular allergik reaktsiyaning rivojlanishida ishtirok etadigan moddalar - gistaminlarning chiqarilishiga yordam beradi.

🌍Web📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube

➡️ BIZ HAQIMIZDA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент ногиронлиги бор болалар тенгдошлари қатори оддий мактабларда ўқиши нақадар муҳим экани ҳақида

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube


Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала ногиронлиги борлар билан ишлаш бўлди.

Йил бошидан ногиронлиги борлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарёда 10 фоизга кўпайди. Бу кўрсаткич 20 та туманда 12 фоиздан юқори.

Қайси ҳоким бу масалани ичига кириб, сабабларини ўрганди, деган саволга ижобий жавоб йўқлиги қайд этилди. Республика бўйича 33 та туманда ногиронлиги борларни реабилитация қамрови 1 фоизга ҳам етмаслиги танқид қилинди.

Шу боис соҳа учун масъуллар келгуси йилда реабилитация бўйича кескин ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун ҳар бир вилоят, туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилади. 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилади.

7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади, профессор-ўқитувчилар Корея тажрибаси асосида қайта ўқитилади. Республика реабилитация марказига Корея ва Япониядан экспертлар олиб келиниб, маҳаллий мутахассислар малакаси оширилади.

Facebook|Instagram|X


Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди.

Келгуси йилда 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги таъкидланди.

Тойлоқ ва Косонсойда “Илк ривожланиш марказлари” очилиб, камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган 4 минг 200 нафар болага боғча таълими берилди.

Вилоят ҳокимларига ўзидаги ҳар бир туманда биттадан шундай тажрибани ташкил қилиш топширилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умаровага 2025 йилда камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.

Янги йилдан оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X


Маҳалладаги ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, шу йил реестрда бўлмаган яна 95 минг муҳтож одамга ёрдам кўрсатди.

51 минг одамга ногиронлик белгиланди, 26 минги протез олди, ногиронлиги бор 5 минг бола боғча-мактабга жойлашди.

Бундан ташқари, муҳтож бўлмаганларга асоссиз нафақа тўлашнинг олди олинди, қисқарган харажатлар бюджетда қолдирилди.

Уч ой олдин вилоят ва тумандаги 14 минг раҳбар 75 минг камбағал оилага бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди.

Натижада, шу кунга қадар камбағал оилалардаги 17 минг одам доимий ишга жойлаштирилди, тадбиркорлик ва томорқа орқали 14 минг аҳолининг даромади оширилди, 30 минг бола боғча, тўгарак ва касбга ўқитиш билан қамраб олинди, 45 минг муҳтож аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Facebook|Instagram|X

12 last posts shown.