Насиб бўлса, 1 апрелдан тарифлари ошади
Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров нархлар ошганига қарамай энергетика секторини субсидиялаш давом этаётгани ҳақида.
@Bayonotuz
Нима учун тарифлар оширилса ҳам, бюджетдан ҳали ҳам субсидиялар бор? Биринчидан, бизнинг тарифларимиз ҳалигача харажатларни тўлиқ қоплайдиган даражага чиққани йўқ. Иккинчидан, газнинг маълум қисмини импорт қиляпмиз.
Шунинг учун тарифларни тўлиқ ўзини ўзи қоплайдиган даражага ўтказмасдан бошқа иложимиз йўқ. Шу нуқтаи назардан жорий йилда тарифлар ошган бўлса ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг қарорида келгуси йил 1 апрелдан тарифларни яна ошириш таклифлари маъқулланган. Келгуси йил, насиб бўлса, 1 апрелдан [электр энергияси ва газ] тарифлари ошади. Умуман, субсидиялар ҳақида гапирадиган бўлсак, келгуси йил учун бюджет лойиҳасида газ билан электрга субсидиялар миқдори 7,5 трлн. сўм бўладиган бўлса, жорий йилда бу 12 трлн. сўм эди. Яъни камайиб боряпти.
Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров нархлар ошганига қарамай энергетика секторини субсидиялаш давом этаётгани ҳақида.
@Bayonotuz