Ҳалок бўлганлар сони 4 нафарга етди: кеча заҳарли газ сизиб чиққан конда 1 соатдан кейин журналистлар учун брифинг ўтказилиши режалаштирилган
Юқоридаги маълумотни президент матбуот котиби Шерзод Асадов “Газета.uz” га тасдиқлаган.
Қизиқарлиси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий саҳифасида эълон қилинган хабарга кўра, кеча водород сульфиди сизиб чиққан конда бугун журналистлар учун брифинг ўтказилиши режалаштирилган. Хабарда бугун, 18 сентябрь куни соат 18:00 да Бойсун туманида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги вазият ҳақида брифинг бўлиб ўтиши айтилган. Брифингда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовлар иштирок этиши қайд этилган.
* Водород сульфид – бевосита асаб тизимига таъсир қилувчи заҳарли газ ҳисобланади. У ҳид билиш нервини фалаж қилиш хусусиятига эга, бунинг оқибатида одам бу газнинг ҳидини сезмай қолади. Кам миқдордаги водород сульфиди бўлган ҳаводан нафас олиш бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилишга, юқори концентрация эса кома, тутқаноқ, ўпка шиши ва ўлимга олиб келиши мумкин.
@Bayonotuz
Ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган. Президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.