Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Мен, Акабоев Шавкат, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Катта Қарши маҳалласида истиқомат қиламан. Ушбу мурожаатим соғлигим билан боғлиқ жиддий муаммолар сабаб йўлланмоқда.
Мен 10 йилдан буён жигар циррози ташхиси билан курашиб келмоқдаман ва 2-гуруҳ ногирони сифатида соғлигим оғир ҳолатда. Ҳар куни мунтазам равишда қимматбаҳо дори-дармонларни қабул қилишим зарур. Лекин молиявий ҳолатим ёмонлиги сабабли бу дориларни ўз вақтида таъминлаш имкониятига эга эмасман.
Турли ташкилот ва муассасаларга ёрдам сўраб мурожаат қилдим, аммо афсуски, ҳеч қандай натижага эришолмадим. Давлатимиз ташаббуси билан бошқа давлатларга кўрсатилаётган гуманитар ёрдам таҳсинга сазовор. Бироқ, ўз Ватанимизнинг фуқароси сифатида тиббий эҳтиёжларимизга масъул шахслар томонидан кўрсатилаётган етарли эътиборнинг йўқлиги норозилик туғдирмоқда.
Туман ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимлари томонидан фақат қуруқ ваъдалар берилмоқда ва муаммоларим ҳал этилмаяпти. Суратга олиш орқали мурожаатлар ёпилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Бундай найранглардан кейин, афсуски, фақат ўлимимни кутишдан бошқа йўл қолмаяпти.
Шу сабабли, сиздан ушбу мурожаатимни шахсий назоратингизга олиб, амалий ёрдам кўрсатишингизни илтимос қиламан.“ - дейилмоқда хабарда.
"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇
@bastiongr