BASTION


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!
Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws
Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ДХХ

Андижонда порахўр ҳоким ёрдамчиси қўлга тушди

Шаҳрихон туманидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 214-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

14.2k 0 121 59 47

Рахимов Жўрабек Рахимович Хоразм вилояти ҳокими этиб қайта тасдиқланди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 5-6 ноября посетит с рабочим визитом город Бишкек для участия в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди

Ҳоким ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 млн. сўм олган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» ДУК етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

15k 0 27 10 21

Турдимов Эркинжон — Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Бу бўйича халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида қарор қилинди.

Катта эҳтимол билан ҳамма ҳокимлар жой-жойида қолади..

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Биз Тошкент тиббиет академияси профессор укитувчилари сурункали тарзда ойлик иш маошларимизни кечикиб олиб келмокдамиз.

Шу билан бирга мана якинда 10.09.2024 йилда илмий даражали профессор укитувиларига устамалар берилмади. Жанжал килган профессор укитувчиларгина устама маошларини олишди.

Холбоки президентни 1030 сонли карорида устама ва хакки 30-60% уз вактида бериб борилиши курсатилган.

Ушбу келтирилган мажбуриятларни сурункали ўз вактида килмаслик устоз ва талабалар орасида моддий кизикувчанлик яьни коррупция холатлари юзага келиши мумкинлигини инобатга олишлари керак.

Сиздан жамоамиз илтимос килиб ойликларни ойни бошида 1-3 санасигача тушуриб беришларига имкон кадар амалий ёрдам беришингизни сурайдилар. Олдиндан Рахмат...“ - дейилмоқда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ижтимоий тармоқларда “лайк учун отамни ураман” мазмунида тарқалган видео хабар Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олинган.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

17.9k 0 57 160 86

⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

3-ноябр куни ижтимоий тармоқлардаAndijon viloyati Xo’jaobod tumani Moshina bozori oldidagi kotejlarida bo'lib o'tgan voqeaсарлавҳасидаги ўсмир қизлар жанжали акс этган видео тарқалди. Аниқланишича…

📜 Батафсил…


Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифаси

19k 0 116 136 78

Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти директори лавозимига Шерзод Қудратхўжа номзоди кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.

©MANIFEST

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Опанинг хотинига, э йғе, эрига ачиниб кетдим.

® Адолат куйчиси

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Ҳоким, ҳокимжоним, ҳокимқизғалдоқ.

Аудио ёзувни эшитиб чиқдик. Катта-катта доллалар хақида гап кетяпди. Оятилло Азамлар ким билмадик.

Аукционсиз теппа хужжат билан бозор биқинига қурилиш қилишга рухсат берган туман ҳоким Алишер Ҳалилов Шуҳрат Абдураҳмоновни бўйнини эгиши мумкин.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

19k 0 151 23 58

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Хурматли админлар илтимос шуни кушимча килиб кетинглар Кургонтепа туман хокими Алишер Халиловни хизмат хонасида 50 000 АКШ долларига келишилган эко бозор олдига қуриладиган дуконлар лойихаси турибди. Вилоят хокимига бир учи отилса курилиш бошланаши айтилган.

Эко бозорни коттежд томонидаги экиш ёнларига хеч кандай аукционсиз теппа хужжат билан бино дуконлар курилятганидан вилоят мутасаддиларини хабари булмаганди балки. Энига хам буйига хам чузиб долларни килишяпди биров бир нарса демаяпди. Куп булмади бизни Хоким йул юзидаги тадбиркорларни дукон олдидаги зонтларигача буздириб купчиликни жаримахам тулаттирди энди узи ноконуний курилишларни бошида туриб иш киляпди. Тан олишмаса бизда битта аудио запис бор жунатамиз акалар“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

18.9k 0 194 38 85

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассаламу алайкум! Бастион жамоаси! Бу сафарги мурожатимиз Вилоят ДХХ бошлиги хамда Вилоят Прокурорига

Кургонтепа туманидаги Конунсизликка Чек куйб конун устуворлигини таминлаб беришингизни илтимос киламиз! Сабаби Кургонтепа Дехкон бозори Бозор коми Гуломов Улугбек ва уни жиноий шериклари 1,5 йилдан бери Давлат ва Хиссадорлар пуларини угирлаб пуларни кирим килмасдан Жудахам куп микдордаги пуларни талон тарож килиб келишмокда Миш Мишларга караганда буларни бу кирдорларини Туман Прокуратураси Департаменти ва Хокими куз юмиб хатто куллабхам келмокда бозор ичидаги ходимларни айтишича хар кунлик 13-14 миллион пулдан арзимаган 4 миллиони ва Хайвон бозоридан 27-28 миллион сум пул тушумини 7-8 миллиони кирим килиниб колган кисми Туман Рахбарлари хизматига деб ажратилади экан!

Юкордагиларни инобатга олиб сизлардан Кургонтепа Дехкон бозори тушимларини мониторинг килиб киска муддатли булсахам текшириш утказиб беришингизни ва ушбу текширувларга Кургонтепа тумани хокими ва Рахбарларини аралашмаслигини таминлаб бу каби Ифлос Жиноятларга Чек куйиб Конун устуворлигини таминлаб беришигизни сураймиз!

Бизни хисобимизга кура Хар кунги Дехкон бозори тушумидан 10миллион ва хафталик Хайвон бозори тушумидан 20миллион пулар ойга 350-400миллион йилига 4-5 миллиард сум пулар угирлик йули талон тарож буламокда бу пулар Давлат ва Хиссадорлар пули хисобланади!.“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

19.1k 0 176 20 85

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бизда изоҳ йўқ…

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар чора кўришларини сўраб қоламиз!!!

P.S. Сўкиш мумкин!

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

20.5k 0 128 271 209

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АҚШда демократия ва сайловлар шаффоф ўтади дейдиганлар учун…

АҚШ президентлиги сайловида муддатидан олдин электрон овоз бериш бошланган.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Andijonni Moshina bozoridagi kotejlarda shu kunlarda bo'lib o'tgan voqea.

Janjal qilib urushgan qizlar ozlsrini instagram saxifasiga joylangan.
Murojatimiz shuki bulaga qonuniy chora korilishini soraymiz.“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

21.2k 0 793 232 173

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ботирбой долларни нима учун хонадонида сақлаганининг сабабини топдик.

Лекин кўпчилик Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари уйидан 3 миллион доллар чиққанига ишонмаяпти, видео далил бўлса кўрсатишсин деяпти.

Бир томондан тўғри, чунки манбалар ОАВга оғзига келган маълумот сиздиришига ўрганиб қолганмиз.

Тинтув қилганлар видео тасвирларни бизга улаша олармикин?

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

19.6k 0 213 93 141

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Муваффақият критерилари эволюциясини кўриниши…

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Андижонда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан олинди

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактаб директори болаларни аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар қилингандик. Шундан сўнг мактаб директори ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 30 октябрь куни 14:30 да мактаб синфхонасида содир бўлиб, унда пиротехника воситаларидан фойдаланган бир гуруҳ ўқувчи-ёшларни тартибга чақириш жараёнидаги директор M.M.нинг хатти-ҳаракатлари тасвирга олинган.

Мактаб раҳбари М.М. ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ҳозирда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги 5-сонли мактабда мактаб директори дарсга кечикиб келган ўқувчи қизларни ўтириб-туриш машқи билан жазолаганди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

20.8k 0 104 567 142

Киберхавфсизлик маркази оммалашиб бораётган Telegram-вируслардан огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган кўплаб вируслардан огоҳлантирди.

Қайд қилинишича, фирибгарлар аккаунтни эгаллаб олиш мақсадида турли хил кўринишларда зарарли ҳавола ва файлларни тарқатмоқда.

Киберхавфсизлик маркази фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун икки босқичли аутентификацияни ўрнатиш, SMS-хабарда келган рақамларни ҳеч кимга айтмаслик, Telegram созламасидаги «Қурилмалар» бўлимида «Фаол сеанслар»ни текшириб, нотаниш қурилмалар фаолиятини тўхтатишни тавсия этмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

20 last posts shown.