🟦 Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишда фаол иштирок этмоқда
Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти Бухоро, Навоий, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди. Бу тадбирлар мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар доирасида амалга оширилди.
Жорий йилда умумий ҳисобда 5 миллион 200 минг нафар, шундан 3 миллиондан ортиқ аҳолини банклар орқали банд қилиш режалаштирилган. Бу мақсадда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан кенг кўламли ишлар ташкил этилмоқда. Хусусан, банк қошида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган компаниялар фаолияти йўлга қўйилди. Муассасага бириктирилган 712 та маҳалла учун маҳалла банкирлари ва ёрдамчи-агентлар тайинланди. Шунингдек, тадбиркорлар учун соддалаштирилган шартлар асосида кредит маҳсулотлари жорий қилинди.
Учрашувларда Самарқанднинг Паяриқ ва Оқдарё, Бухоронинг Шофиркон ва Ғиждувон, Навоийнинг Кармана, Хоразмнинг Урганч шаҳри ва Шовот туманида тадбиркорларнинг лойиҳалари муҳокама қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва ечимлар белгиланди.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

💪 Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда етакчи куч бўлиб қолмоқда.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar