🇺🇿Bankxabar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot
Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Toshkentdan Salala Centrum Air bilan 2.6 mln so'm!

❤️ Salala sizni kutmoqda!
Salala — qumloq sohillar va moviy dengiz! Hozir 2.6 mln so'mdan boshlab!

Chiptalarni bron qiling va Salalaning go'zal tabiatidan, hashamatli mehmonxonalaridan hamda iliq quyoshidan bahramand bo'ling!

👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 2.6 mln so'm — buni qo'ldan boy bermang!

Bandlash

#reklama
booking.centrum-air.com


❗️Тадбиркорлар учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайди — янги қонун қабул қилинди

Янги қонун (ЎРҚ-1058-сон, 17.04.2025 й.) билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий хизматлар соҳасида бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Унга кўра:

☑️ Факторинг имкониятлари кенгайди: Агар мижозингиз чет эллик бўлса (норезидент), банк орқали пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш асосида молиялаш (факторинг) қилиш мумкин бўлади. Илгариги қонунларда бу назарда тутилмаган эди.

☑️ Марказий банкнинг назорати кучайтирилади: Электрон факторинг платформалар, уларнинг киберхавфсизлиги ва IT-аудити тўғридан тўғри Марказий банк назоратида бўлади. Шунингдек, банкнинг ички аудит хизмати энди Бошқарувга ҳам ҳисоб беради.

☑️ Эътибор беринг: баъзи фаолиятлар учун рухсат олиш керак бўлади
◦ Кафолатлар бериш ташкилоти очмоқчи бўлсангиз
◦ Факторинг ташкилоти ташкил қилмоқчи бўлсангиз Марказий банкдан албатта рухсат олиш шарт.

☑️ Баъзи ҳаракатлар ҳақида Марказий банкни хабардор қилиш керак бўлади:
◦ Агар факторинг ташкилотингиз филиалини очсангиз ёки ёпсангиз
◦ Агар банк бўлмаган кредит ташкилотининг 10–20% улушини сотиб олсангиз, шу ҳақда расмий хабарнома бериш мажбурий бўлади.

☑️ Факторинг шартномаларида аниқлик юзасидан: Факторинг тўғрисидаги битим гаров реестрида рўйхатдан ўтгандан кейингина кучга киради. Бир хил пул талабномасидан иккинчи шахс фойдасига бир неча марта воз кечилса, талаблар белгиланган навбатда қаноатлантирилади.

☝️Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб амалга кирди.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда банк бўлими бошлиқлари ушланди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи банклардан бирининг Кредит операциялари ва ахборот алмашинуви бўлими бошлиғи ҳамда Бизнес мижозларини кредитлаш бўлими бошлиғи, шунингдек, 1992 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ўзаро келишган ҳолда, Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий МЧЖлардан бирига боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 5,99 гектар ер майдонини харидорга 455 минг АҚШ долларига сотишга келишишади.

Улар аванс сифатида 70 минг АҚШ доллари ва мазкур ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали иссиқхона фаолиятига ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 85 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦🌍 Асакабанкда халқаро пул ўтказмалари хизмати янада кенгайди! 🚀

Энди пул юбориш ёки қабул қилиш янада ОCОН ва ТЕЗ! Асакабанк сизга "Zolotaya Korona", "MoneySend", "Ria", "Asia Express", "AstraSend", "Kwikpay" тизимлари орқали қулай пул ўтказмаларини таклиф этади – ўзингиз учун энг мақбулини танланг!

📲Мобил иловада – навбатсиз, фақат бир неча босиш билан пул ўтказинг!
🏦 Банк филиалларида – мутахассислар ёрдами ва тезкор хизмат!

🤔 Нега айнан Асакабанк?
💯 Паст комисcиялар ва қулай шартлар
💯 Дунё бўйлаб кенг ҳамкорлар тармоғи
💯 Хавфсиз ва тезкор транзакциялар кафолати

📍Қаерда бўлишингиздан қатъи назар – пулларингиз доимо назорат остида!

🏦 Асакабанк билан пул ўтказмалари – ишончли ва қулай!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Эндиликда, имтиёзли кредит олиш учун ҳоким ёрдамчисининг тавсияси етарли бўлмайди!

Қарор (15.04.2025 йил ПҚ-142) билан, Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида шунингдек, махсулот етказиб берилганлиги (хизмат кўрсатилганлиги) маҳалла банкири томонидан тасдиқланганидан сўнг ажратилади.

Бундан ташқари, кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича сектор раҳбарларининг масъуллиги чиқариб ташланди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


2025 йил 15 апрель куни "InfinBANK" Акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши таркибида Банк фаолиятининг шаффофлигини ошириш ва корпоратив бошқарувни кучайтиришга қаратилган ўзгаришлар амалга оширилди.

Корпоратив бошқарувни мустаҳкамлаш ва уни халқаро стандартларга мослаштириш доирасида Кузатув кенгаши таркибига халқаро тажрибага эга мустақил аъзо — Фируза Исхақова қабул қилинди. У илгари Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкида (ЕТТБ) фаолият юритган.
Меҳнат фаолияти давомида у бир қатор йирик тижорат банкларининг Кузатув кенгашларига раислик қилган.

Шунингдек, ўзгаришлар доирасида Банкнинг асосий акциядори Фарҳод Мамажонов Кузатув кенгаши раиси лавозимини тарк этди. Мазкур лавозимга Банк соҳасида катта тажрибага эга Зикирилло Абдуллаев тайинланди.

InfinBANK янгиланган Кузатув кенгаши таркиби ва мустақил экспертнинг жалб этилиши назорат тизимини мустаҳкамлаш, стратегик қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқарувни энг яхши халқаро амалиётларга яқинлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирмоқда.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Togridan-togri reyslar Toshkent – Guanchjou, onlayn bron

⚡Centrum Air aviakompaniyasi Guanchjouga togridan-togri doimiy reyslarni ochmoqda!

Endi Xitoyning yirik savdo va biznes markaziga uchish yanada qulayroq. Rasmiy reyslar haftasiga bir necha marta amalga oshiriladi.

💰 Oldindan rejalashtirib bron qiling – erta bron qilinganda yanada foydali narxlar mavjud!

Narxni bilish

#reklama
booking.centrum-air.com


Қарздорлик_ҳисобига_банклар_балансига_олинган_мол_мулклар_реализациясини.pdf
3.2Mb
Президентнинг “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-142-сонли қарори

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Эндиликда банк балансига тушган мол-мулклар тезкор реализация қилинади

Президент қарорига мувофиқ (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.), 2025 йил 1 майдан банклар балансидаги мол-мулкларни тез ва самарали сотиш учун янги имкониятлар яратилди.

☑️ Давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган банклар, шунингдек, улар ҳузуридаги инвестиция компаниялари эндиликда қарздорлик ҳисобига тушган мол-мулкларни:
▪️аукционсиз, бозор нархида, тўғридан-тўғри сотиши мумкин бўлади.

☑️ Сотиш шакли: кредит асосида, бўлиб тўлаш шартида, лизинг орқали ёки бошқа қонун билан тақиқланмаган битимлар асосида.

☑️ Шунингдек, банк балансидаги фойдаланилмаётган бинолар ва ускуналар негизида тўхтаб қолган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолияти тикланади. Улар тайёр бизнес сифатида инвесторларга сотилади.

☑️ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб судга берилган даъволарни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун максимал баҳолар оширилади:
▪️Юридик шахслар учун — БҲМнинг 150 бараваригача;
▪️Якка тартибдаги тадбиркорлар учун — 100 бараваригача;
▪️Жисмоний шахслар учун — 50 бараваригача.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


‼️ Ҳурматли юртдошлар! Агар иш қидираётган бўлсангиз, ушбу хабарга жиддий эътибор беринг!

Ҳозирда фирибгарлик усуллари янада чалкам-чулкам бўлиб бормоқда. Яқинда ижтимоий тармоқларда янги ҳийла пайдо бўлди.

⏺Фирибгарлар ўзларини "иш берувчи" деб таништириб, мўмай иш ҳақи таклиф қилишади ва сиздан ҳужжатларни онлайн юборишингизни сўрашади. Сўнгра, иш ҳақи олдиндан тўланади деган баҳона билан картангиз маълумотларини талаб қилишади. Қўшимчасига, "СМС-кодни айтинг, ойлигингиз тушиши учун картангизни боғлашимиз керак", дейишади. Натижада, картангиздан маблағ ўғирлаб кетишади.

☝️Эсда тутинг! ҲЕЧ ҚАЧОН, ҲЕЧ КИМГА картангиз маълумотлари ёки СМС-хабарномадаги тасдиқлаш кодларини берманг!

Сиздан бундай маълумотлар талаб қилинса, бу – ФИРИБГАРЛИКДИР!


Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар қандай эълонларга ишонманг.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


⚡️Молия соҳасининг етакчилари билан бир майдонда

Banks & Business Expo 2025 — бу нафақат кўргазма, балки мулоқот, тажриба ва ҳамкорлик майдони.

Бугун — 16 апрелда ушбу кўргазма очилди. Унда 3200 дан ортиқ киши қатнашди. Хусусан, унда 8 дан зиёд давлат элчилари ва бошқа меҳмонлар ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида:

🔘 Соҳанинг йирик раҳбарлари;
🔘 Инвесторлар;
🔘 Стартапчилар;
🔘 Давлат ташкилотлари вакиллари бир жойда тўпланади.

Янги бозорлар, янги ечимлар, янги ҳамкорликлар – буларнинг барчасини бир тадбирда топишингиз мумкин!

📍 UzExpoCenter
🕒 09:00–18:00

📅 16-17-18 апрель
👉 Рўйхатдан ўтиш:
https://global-expo.uz/registration

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🚗📲Road24 ишлашда давом этади!

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Road24 иловаси энди ишламаслиги ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Шуни маълум қиламизки, сизларни ишончингиз ва соғлом рақобат туфайли иловамиз ишлашдан тўхтамаслигини маълум қиламиз, шунингдек, автомобиль ва йўл ҳаракати хавфсизлигига оид функцияларни янада такомиллаштириш устида иш олиб боряпмиз – дейилади компания хабарида

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Банклар томонидан гаровга олинган ва сотувга қўйилган мулклар рўйхати

Агар сиз банклар томонидан гаровга олинган ва сотувга чиқарилган мулклар билан танишмоқчи бўлсангиз, қуйидаги банкларнинг рўйхатидан кераклисини танланг:

🏦 Асакабанк;
🏦 Микрокредитбанк;
🏦 БРБ;
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк;
🏦 Халқ банки;
🏦 Ўзмиллийбанк;
🏦 Агробанк;
🏦 Трастбанк;
🏦 Туронбанк;
🏦 Ипотека банк.

Ҳар бир банкда турли мулклар сотувга чиқарилган бўлиши мумкин. Батафсил маълумот олиш учун тегишли банкнинг номи устига босинг.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


⚡️Олтин қуймалар нархи рекорд даражада ошиб бормоқда!

Йил бошидан буён Марказий банк томонидан белгиланган ўлчовли олтин қуймаларининг нархлари кескин ошди. 2025 йил 3 январь ва 16 апрель санасидаги расмий маълумотларга қараганда, барча оғирликдаги қуймалар бўйича нархлар рекорд даражада ўсди:

5 граммли қуйманинг нархи: 5 661 000 сўмдан → 7 065 000 сўмга (+24.8%)
10 граммли қуйманинг нархи: 11 323 000 сўмдан → 14 130 000 сўмга (+24.8%)
20 граммли қуйманинг нархи: 22 645 000 сўмдан → 28 261 000 сўмга (+24.8%)
50 граммли қуйманинг нархи: 56 613 000 сўмдан → 70 651 000 сўмга (+24.8%)

☝️Алоҳида таъкидлаш жоизки, 100 граммли олтин қуйма илк бор 2025 йил 17 январь куни сотувга чиқарилган ва унинг ўша пайтдаги нархи 116 603 000 сўм этиб белгиланган эди. Орадан уч ой ўтиб, 2025 йил 16 апрель кунидаги нарх 141 303 000 сўмга етди. Бу эса 21.2% ўсишни англатади.

Бу ҳолат халқаро қимматбаҳо металл бозоридаги ўсишлар, геосиёсий беқарорлик ва инвесторлар талабининг ортгани билан изоҳланиши мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


☀️ Қуёш панелларини сотиб олиш учун жисмоний шахсларга ажратилаётган истеъмол кредитлар
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
• Миқдори – 75 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 5 йилгача
• Имтиёзли давр - 6 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1152
Батафсил

🏦 Халқ банки
• Миқдори – 100 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 20%
• Муддати – 5 йилгача
• Имтиёзли давр - 6 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1106
Батафсил

🏦 БРБ
• Миқдори – 75 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 20%
• Муддати – 60 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1254
Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанк
• Миқдори – 70 млн сўмгача
• Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун – 20%
• Бошқа жисмоний шахслар учун – 22%
• Муддати – 60 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1344
Батафсил

🏦 МКБанк
• Миқдори – 187,5 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 60 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1285
Батафсил

🏦 АлоқаБанк
• Миқдори – 68 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 20%
• Муддати – 36 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 (71) 230 77 77
Батафсил

🏦 ЎзСҚБ
• Миқдори – 200 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 20%
• Муддати – 60 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 (78) 777 11 80
Батафсил

🏦 Ипак Йўли Банки
• Миқдори – 80 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19.5%
• Муддати – 60 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1296
Батафсил

🏦 Агробанк
• Миқдори – 100 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 20%
• Муддати – 3 йилгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1216
Батафсил

🏦 Ҳамкорбанк
• Миқдори – 75 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 3 йилгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1256
Батафсил

🏦 Капиталбанк
• Миқдори – 50 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 60 ойгача
• Имтиёзли давр - 6 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1340
Батафсил

🏦 Тенге банкда мавжуд эмас
🏦 Гарант банкда мавжуд эмас
🏦 Пойтахтбанкда мавжуд эмас
🏦 Туронбанкда вақтинча тўхтатилган

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️БАНКЛАРДА ВА ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
(15.04.2025 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар ва тўлов тизимлари томонидан hh.uz платформасига жами 700 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 154 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 50 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 ТБС банкда жами 7 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 АВО банкда жами 49 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Октобанкда жами 51 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦Янги банкда жами 3 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 22 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Капиталбанкда жами 30 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 14 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 18 та вакансия мавжуд— Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 18 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипак Йўли банкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 МКБанкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Гарант банкда жами 2 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 3 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ипотека банкда жами 41 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида жами 52 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Смарт банкда жами 2 та вакансия мавжуд — Батафсил

🔄 "Click"да жами 28 та вакансия мавжуд — Батафсил

🔄 "Payme"да жами 51 та вакансия мавжуд — Батафсил

💳 "Uzcard"да жами 10 та вакансия мавжуд — Батафсил

💳 "Paynet"да жами 13 та вакансия мавжуд — Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

📩 hh.uz орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма👈

👉Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки инновацион банк бўлиш учун катта қадамлар қўймоқда

АОКАда ўтказилган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ яқин келажакда ўз олдига мамлакатдаги энг илғор замонавий инновацион банк бўлишни мақсад қилиб қўйганини таъкидлади.

Банкда жисмоний шахслар учун, яъни чакана банк хизматлари бўйича рақамлаштириш даражаси 83 фоизни ташкил қилади. Айни вақтда юридик шахслар учун, яъни корпоратив банк хизматлари бўйича мавжуд 40 та жараённи рақамлаштириш бўйича фаол чора-тадбирлар амалга оширилаётгани айтилди.

Бизнесни ривожлантириш банкида 174 та жараённинг 104 таси тўлиқ рақамлаштирилган.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқанд вилоятида ASIA ALLIANCE BANK 25 та маҳаллада иш олиб бормоқда, ҳар бирига махсус банкирлар ва ёрдамчи агентлар тайинланган бўлиб, улар тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳаёт шароитларини яхшилашда ёрдам бермоқда.

2025 йил давомида Нуробод ва Тойлоқ туманларида жойлашган 25 та маҳаллада банк томонидан 256 та микролойиҳалар амалга оширилди, бу эса кўплаб одамларни бандлигини таъминлашга ҳамда иш ўринлари яратишга хизмат қилди.

Бундан ташқари, маҳалла дастурлари доирасида банк томонидан жисмоний шахслар учун 200 миллион сўм ва юридик шахслар учун 2 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлар ажратди.

Шунингдек ASIA ALLIANCE BANK томонидан ҳудудларни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш борасида юқорида кўрсатилган ишларни йил охиригача давомий кўринишда жадал суратларда давом эттириш режалаштирилган.

Реклама


💼 Ушбу телеграм каналлар орқали банклардаги вакансиялар ҳақида маълумот олишингиз мумкин

🏦 Марказий банк@CBUuz_bot
🏦 Асакабанк  — @careerasakabank
🏦 Ўзмиллийбанк@NBU_karyera
🏦 БРБ@HR_BRB
🏦 МКБанк@hrmkbank
🏦 Ипак йўли банки@ipakyulibankvacancy
🏦 Тенге банк@Tengebank_HR_Career
🏦 Анорбанк@anorbankcareers
🏦 ТБС банк@careerTBC
🏦 Капиталбанк@kapitalbank_career
🏦 Халқ банки@HRXalqbanki
🏦 ЎзСҚБ@HR_SQB
🏦 Алоқабанк@Aloqabank_HR
🏦 Гарант банк@garantbankcareer
🏦 Ҳамкорбанк@HB_Kommunikatsiya
🏦 Туронбанк@TuronBankHR
🏦 Yangibank@yangipeople
💳 Uzcard@happinesscorporation
🏦 Ҳаётбанк@HayotBank_careers
🏦 Давр банк @HR_Davrbank

📜 Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈

😌 Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари👈

☎️ Банкларнинг телефон рақами👈

🌐 Банкларнинг расмий веб-сайти👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маҳаллага кириб борган ҳар бир банкир – аҳолига ишонч, тадбиркорга таянч!

🏦Андижон вилоятида Асакабанкнинг Маҳалла банкирлари томонидан жойларда амалга оширилаётган ишларни кўриб, бир фикр янада мустаҳкамланади: бу ташаббус фақат банк хизматини эмас, балки одамларнинг ишончини, умидини ҳам маҳаллага олиб киряпти.

Юзма-юз учрашувлар, молиявий хизматларни маҳалланинг ўзида кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – буларнинг барчаси видеолавҳада ёритилган. Асакабанк томонидан амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатлар ҳар бир маҳаллада ишончли молиявий муҳит яратишга хизмат қилаётгани шубҳасиз.

Асосий мақсад – молиявий хизматларни ҳар бир хонадонга етказиш!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

20 last posts shown.