Нега сизга номаълум банкдан картангиз борлиги ҳақида СМС келди?
Кўпчилик банклардан кутилмаган СМС хабарномалар олаётгани ҳақида ёзмоқда. Бундай ҳолатлар сабаби қуйидагича бўлиши мумкин:
☑️ Сизга тегишли бўлмаган рақам: Масалан, бир вақтлар А шахс маълум бир телефон рақамидан фойдаланган ва уни банк картасининг СМС-хабарномаси учун ишлатган. Кейинчалик, у бу рақамдан фойдаланишни тўхтатган ва у алоқа оператори томонидан Б шахсга қайта сотилган. Энди, банк эски рақам орқали огоҳлантириш юборганида, янги фойдаланувчи буни олади.
☑️ Марказий банкнинг янги тартиби: Марказий банк жорий қилган вақтинчалик тартибга кўра, 12 ойдан бери фаол бўлмаган карталарни блоклашдан олдин банклар мижозларга огоҳлантириш учун СМС юбормоқда. Шунингдек, банклар мижозларига қайси банкда нечта картаси борлиги ҳақида маълумот бериш учун ҳам хабар юбормоқда.
☝️Бундай хабарлар одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш, фойдаланилмаётган карталар бўйича огоҳлантириш ва банк карталарига оид маълумотларни аниқлаш учун юборилмоқда.
Агар сизга бундай СМС келса ва сизда бу банкдан карта мавжуд бўлмаса, хавотирга тушманг ва ҳолатни аниқлаш учун банкка мурожаат қилинг. Банк шунда, сизга уланган карта СМС-хабарномасини ўчиради.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar