Иш ҳақидан ушлаб қолиш
Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш Меҳнат кодексига кўра амалга оширилади.
Мазкур кодекснинг 269-моддасига кўра, умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳолатларига банк кредитлари бўйича ундиришлар кирмайди, агар у кредитни ундириш бўйича суд ёки МИБ қарори бўлмаса.
Шунингдек, кодекснинг 271-моддаси билан, ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи ёки унинг муайян қисми ходимнинг ёзма аризасида кўрсатилган миқдорларда ва муддатларда кредиторларга банк муассасаларидан олинган ссудалар, кредитлар, коммунал тўловлар ва бошқа харажатларни тўлаш учун юборилиши мумкинлиги белгиланган.
@bankmijoz