Bank va Mijoz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.

Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


Банклар қандай ҳолатларда банк картаси билан операцияларни амалга оширишни тўхтатиш ва банк картасини муомаладан чиқариши мумкин?

Эмитент қуйидаги ҳолатларда банк картаси орқали операциялар ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳамда банк картасини муомаладан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:

✔️ банк картаси ёки унинг реквизитларидан ноқонуний фойдаланишни тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлигида;
✔️ банк картасидан фойдаланиш ваколатига эга бўлмаган шахслар томонидан ишлатилганда;
✔️ банк карталаридан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бошқа ҳолатларда;
✔️ қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Мазкур бандда кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда, банк картаси орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ёки банк картасини муомаладан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш тўлов тизими қоидаларига асосан белгиланади.

Банк картаси орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳамда банк картасини муомаладан чиқариш ва бу ҳақда мижозга хабар бериш тартиби тўлов тизими қоидаларига ҳамда банк карталаридан фойдаланиш тўғрисидаги шартномага асосан амалга оширилади.

3294-низом.

@bankmijoz


Банклар томонидан United Ventures венчур фонди ташкил этилмоқда

Мазкур фонд таъсисчилари еттита тижорат банки — Ўзмиллийбанк, Халқ банки, Асакабанк, Агробанк, Микрокредитбанк, Туронбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки ҳисобланади.

Уларнинг ҳар бири янги компаниянинг 14,28 фоизлик улушига эгалик қилди.

2024 йил декабрь ойида давлат банклари томонидан венчур компаниясини ташкил этилиши қайд этилган эди.

@bankmijoz


🏦 БРБ уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредит ажратмоқда

Кредит шартлари:
• муддати – 10 йилгача;
• имтиёзли даври – 6 ой;
• фоиз ставкаси – 25-26%;
• миқдори:
– Тошкент шаҳрида – 375 млн сўм;
– Қорақалпоғистон ва вилоятларда – 262,5 млн сўм.

👉 Батафсил.

@bankmijoz


🏦 МКБанк номзодларни Маркетинг ва реклама бошқармасида қуйидаги лавозимларга ишга таклиф қилмоқда.

✔️ Копирайтер
✔️ Презентация дизайнери
✔️ График дизайнер

@bankmijoz


❗️Тижорат банклари қонунчиликка киритилган ўзгаришларга мувофиқ, таваккалчилик бўлинмаси раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳақда меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва сабабларини кўрсатган ҳолда Марказий банкка қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида маълумот бериши лозим бўлади.

@bankmijoz


Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қарийб 5,4 млн сўмни ташкил қилди

2024 йил якунлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 5,357 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,4%га ўсган.

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида ўрта ойлик иш ҳақи 15 млн 263,7 минг сўмни ташкил қилгани ҳолда, энг кўп маош олувчи соҳа бўлиб қолмоқда. Ахборот ва алоқа соҳаси эса иккинчи ўринда бўлиб, бу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 13 млн 157,4 минг сўм бўлган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси ҳамда таълим тизими ходимлари энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,411 – 3,637 млн сўм).

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 9 млн 72,4 минг сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,78 – 3,81 млн сўм) қайд этилган.

@bankmijoz


Тижорат банкларининг💳HUMO ва 💳UzCard тизимида ишловчи миллий (сўм) карталари Bincode'лари

@bankmijoz


Аҳолининг банклардаги жами депозитлари 2023 йилдаги 79 трлн сўмдан 2024 йилда 113,5 трлн сўмгача ёки 43 фоизга ошган.

Бунда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари қолдиғи йиллик 63,4 фоизга ўсиб, 54 трлн. сўмни ташкил этган.

@bankmijoz


Банклар 2024 йилни қарийб 21,2 трлн сўмлик NPL билан якунлади

Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил декабрь ойида банкларда муаммоли кредитлар қолдиғи 1,26 трлн сўмга камайиб, жорий йил 1 январь ҳолатига 21,19 трлн сўмни ташкил этган.

2024 йил якуни бўйича, банкларнинг кредит портфели 533,1 трлн сўмдан ошган ва муаммоли кредитлар қолдиғининг жами портфелдаги улуши 3,97%ни ташкил қилган.

2024 йил давомида банкларнинг жами кредит портфели 61,7 трлн сўмга (ёки 13,1 %га) ва NPL ҳажми эса 4,6 трлн сўмга (ёки 27,5 %га) ошган.

📈 Йил якунлари бўйича муаммоли кредитларнинг кўпайиши асосан Ипотека-банк (+1,8 трлн сўм), Капиталбанк (+1,1 трлн сўм), Агробанк (+832,1 млрд сўм) ва ЎзСҚБ (+561,3 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган.

📉 Шунингдек, ҳисобот даврида NPL миқдорини йил бошига нисбатан Халқ банки (-601,4 млрд сўм) ва Октобанк (-212,4 млрд сўм) сезиларли камайтира олган.

@bankmijoz


3427-1 низом ўзгариш.pdf
1.1Mb
“Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисида”ги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар (№3427-1, 21.01.2025й) киритилмоқда.

⚠️ Мазкур ҳужжат билан низомга бир қатор янги қўшимчалар киритилаётгани сабабли барча тегишли раҳбар ва мутахассисларга ушбу ўзгаришларни ўрганиб чиқиш тавсия этилади.

Ушбу ўзгаришлар 2025 йил 25 апрелдан бошлаб кучга киради.


@bankmijoz


Кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилганидан сўнг

Банк кредит (қарз) шартномасига асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:

• гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;

• гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.

3030-низом.

⚠️ Агар банк томонидан мазкур талаб бажарилмаса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.

3492-низом (илова, 2.21 банд).

@bankmijoz


🏦 Агробанк доимий иш ҳақи даромадига эга жисмоний шахслар учун 100 млн сўмгача онлайн микроқарз тақдим этмоқда.

✔️ Доимий даромадга эга жисмоний шахслар онлайн микроқарзни ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2 йил муддатга йиллик 32 фоиз ставкада 100 млн сўмгача расмийлаштиришлари мумкин.

✔️ Бюджет ташкилотлари ходимлари эса илова орқали йиллик 25 фоиз ставкада 2 йил муддатга 100 млн сўмгача "Аванс плюс" онлайн микроқарзини олишлари мумкин.

"Agrobank mobile" иловасини юклаб олиш учун ҳавола: IOS | Android

@bankmijoz


❗️2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс берилади. Банклар ўз маблағларидан 10 триллион сўм йўналтиришни мақсад қилган. “Ипотека компанияси” эса бу мақсадларга 2,3 триллион сўм ресурс йўналтиради.

@bankmijoz


❗️Хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар даромадини ҳисобга олган ҳолда уларга ипотека кредити ажратиш тизим яратилади.

@bankmijoz


Ориент Финанс банкдан яна бир ютуқли акция!

Акцияда иштирок этиб, BeFit Pro абонементи ёки Garmin соатларини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг.

Иштирок этиш учун нима қилиш керак?

💳 Ориент Финанс Банк томонидан чиқарилган Visa картаси эгаси бўлишингиз ва акция даврида исталган суммага транзакция амалга оширишингиз лозим (нақд пул ечиш ва валюта айирбошлашдан ташқари).

🎯 Бош соврин: BeFit Pro абонементи.

🎁 Оралиқ совринлар: ҳар 15 кунда 5 тадан ўйналадиган Garmin соатлари.

📅 Акция 10 январдан 24 февралгача давом этади.

💳 OFB мобил иловасида Visa classic картасини мутлақо бепул расмийлаштиринг https://onelink.to/8jq2dm


Двелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

@bankmijoz


Халқ банки доимий даромадга эга жисмоний шахсларга бирламчи ва иккиламчи бозордан ҳовли ёки кўп қаватли уйлардан хонадон харид қилиш учун ипотека кредитини тақдим этмоқда.

Кредит шартлари:
• муддати – 15 йил;
• бошланғич тўлов – 25 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 25%.

❗️Кредитнинг максимал миқдори:
◦ Тошкент шаҳри учун – 800 млн сўм,
◦ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 500 млн сўм

👉 Батафсил.

@bankmijoz


Бироздан сўнг Ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

@bankmijoz


Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк Раиси Тимур Ишметов иштирокида жонли эфирда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

@bankmijoz


❗️Ўзгаришсиз

Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 23 январдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankmijoz

20 last posts shown.