Bankers.uz — Live


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


@bankers_uz телеграм каналининг live-канали.
Қисқа ва тезкор хабарлар, расмий тасдиқланмаган янгиликлар, репостлар, медиа-материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар.
Мурожаат учун — @ism0il

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


✅ Микрокредитбанк ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида ҳудуддаги 50 дан ортиқ хотин-қизлар учун амалий семинар ўтказилмоқда. Тадбирда “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова ҳамда жиззахлик “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” Шарофат Нориева иштирок этмоқда.

@bankers_uz_live


🏦 Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 24 январь, 2025 йил, соат 10:00 ҳолатига

*Изоҳ: маълумотлар банклар сайтларидан олинган.

@bankers_uz_live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ипотека кредитини беришда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳам даромадларини ҳисобга олиш тизими жорий қилинади.

@bankers_uz_live


❗️ Жорий йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс берилмоқда. Банклар бунга қўшимча 10 триллион сўм йўналтиришни мақсад қилган. “Ипотека компанияси” ҳам бу мақсадларга 2,3 триллион сўм ресурс йўналтиради.

@bankers_uz_live


Энди девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

@bankers_uz_live


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@bankers_uz_live


Жорий йилда инфляция даражаси 7-8 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

@bankers_uz_live


🏦 Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки биносида асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Матбуот анжуманини тўғридан тўғри эфирда қуйидаги ҳавола орқали кузатиш мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=lpQlw_jidf4

@bankers_uz_live


🏦 Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 23 январь, 2025 йил, соат 10:00 ҳолатига

*Изоҳ: маълумотлар банклар сайтларидан олинган.

@bankers_uz_live


🏦 Марказий банкда бўлиб ўтган бугунги медиа-мулоқотдан фотожамланма.
Манба.

@bankers_uz_live


Bankers.uz жамоаси "Yangi Bank" АЖ Кузатув кенгаши раиси, Ўзбекистон банк тизимида бир неча йиллардан бери меҳнат қилиб келган Одил Амеркуловнинг вафоти билан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва касбдошларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

@bankers_uz_live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏦 Айни дамда Марказий банкда журналист ва блогерлар учун Бизнесни ривожлантириш банки ва Микрокредитбанк фаолиятида пруденциал меъёрларга риоя этилиши ҳамда “Банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида медиа-мулоқот бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Марказий банкнинг тегишли департамент директорлари, шунингдек, иккита банкнинг бошқарув раиси ўринбосарлари ва бошқа масъуллар иштирок этишмоқда.

@bankers_uz_live


🏦 Трастбанк ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

@bankers_uz_live


🏦 Эртага, 22 январь куни соат 10:00 да Марказий банкда журналист ва блогерлар билан медиа-мулоқот бўлиб ўтади.

@bankers_uz_live


Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси, Хатирчи туман ҳокимлиги, "Микрокредитбанк" вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди.

@bankers_uz_live

15 last posts shown.