Учтепа туман ҳокимининг маслаҳатчиси муаллифлик ҳуқуқини бузган
Суд ҳужжатларида келтирилишича, Учтепа туман ҳокимлиги телеграм каналида "Эколог" жамоат бирлашмасининг "Сувнинг муқобили йўқ" сарлавҳали видеоролигини ҳуқуқ эгасининг розилигисиз тарқатганлиги аниқланган ва ушбу ҳолат юзасидан Учтепа тумани ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Тўраевга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Судда ҳуқуқбузар Т.Тўраев ҳақиқатан ҳам видеороликни ҳуқуқ эгаси рухсатисиз тарқатганлиги, қилган ишидан пушаймонлигини ва бошқа такрорланмаслигини билдириб енгиллик беришни сўрабди.
Суд эса Т.Тўраевнинг мазкур ҳаракатларини МЖтКнинг 177-1-моддаси Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш деб топиб, БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима тайинлаш ҳақида қарор чиқарган.
#sudishi
👉 @bahodirahmedoff 👈