МИБни судга берган фермер
daryo.uz қизиқ суд иши ҳақида келтирмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида фаолият юритувчи фермер МИБнинг Нишон туман бўлими ҳайдов тракторини ноқонуний 49 кун ушлаб тургани учун бюродан 355 миллион сўм зарарини қоплатишга уриниб, судга берганди. Дастлабки инстанция судларидан Қарши туманлараро иқтисодий суди 2024 йил 5 февралдаги ҳал қилув қарори билан фермер даъвосини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 355 миллион 242 минг сўм бой берилган фойдани ундиришни белгилаганди. Кейинчалик юқори турувчи инстанциялар мазкур қарорни бекор қилиб, фермернинг даъво талабини рад этди. Шу сабаб фермер Олий судга мурожаат қилибди.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2024 йил 18 апрелдаги қарори билан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талаби рад қилганди. Вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстансияси 2024 йил 1 августдаги қарори билан мазкур суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирганди.
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати эса мазкур ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиб, 2024 йил 1 августдаги қарори билан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 18 апрелдаги қарорини бекор қилган. Фермернинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, бой берилган соф фойда 355 миллион сўм эмас, 44 миллион сўм деб топиб, янги қарор қабул қилган. Фермер бу қарордан ҳам қаноатланмай, Олий судга шикоят киритибди. Иш Олий судда кўриладиган бўлибди.
👉@bahodirahmedoff👈