Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сирдарёда эркак рашк сабаб хотинини дўппослаб, сочини олиб ташлаган ҳолат юзасидан суд ҳукми ўқилибди.
Маълум қилинишича, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Б. турмуш ўртоғи фуқаро Н.Э. (аёл) билан рашк оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда эркак хотини танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Бундан ташқари, сочларини олиб ташлаган.
Аниқланишича, эркак мактабда жисмоний тарбия фанидан ўқитувчи лавозимида фаолият олиб борган. Шунингдек, у умумий рўзғор асосида икки аёл билан яшаб келган. Жабрланувчи аёл унинг биринчи қонуний турмуш ўртоғи бўлган.
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра, эркак ЖКнинг 126 (кўп хотинли бўлиш) ва 126-1 (оилавий (маиший) зўравонлик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Эркакка 2 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
👉@bahodirahmedoff👈