ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, Самарқанд вилояти Ургут туманида ЙТҲ содир этиб уч кишининг умрига зомин бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилибди. Жазо: 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 9 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш.
Ҳайдовчи 2003 йилда туғилган экан. У "Cobalt" автомобилида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги "Damas"ни бориб урган.
Хабарни ўқишим билан иккита фикр келди:
– 3 киши ўлимига сабабчи бўлган одамга 9 йил-у 6 ой... Чунки қонунчилик шундай. Гарчи судья энг максимумга яқин қилиб жазо тайинлаган бўлса ҳам.
– 21 ёшли йигит. Кўпинча шунақа даҳшатли аварияларни ёш, қони қайнаган йигитчалар қилаётгандек туюляпти. Яна ИИБ ЙҲХБ билгувчироқ. Уларда балки аниқ статистикалар бордур?
👉@bahodirahmedoff👈