Шахло Ботирова 🎙🎙
Номи йўқ туйғулар...
Ажиб бир савдо,
Ҳайрат, эҳтирослар гирдобидамиз.
Мен Ерман, ва ёки Ойдирман, балки,
Сиз эса мутлақо бошқа бир Юлдуз.
Менинг ўз ўқим бор, айланишим шарт,
Сиз ҳам бошқа бир сайёра содиқ йўлдоши.
Фақат куйдирмоқда иккаламизни,
Битта Коинотнинг битта Қуёши!
Бизнинг орамизда миллион чақирим,
Абад айроликда яшамоқ қисмат.
Бир қадам силжисак муқаррар ўлим,
Бизлар бирлашган кун сўзсиз Қиёмат.
Икки мусофирмиз икки ватанда
Менда тун,сиздачи тонглар отибди.
Сиз Баҳор лабидан бол татиганда,
Менинг музликларим эриб ётибди...
Фалак қонунларин бузмайлик,келинг,
Коинот сирлари сирликча қолсин.
Минглаб масофада иккаламизга,
Мангу ёниб яшаш муборак бўлсин!
Малика Тавфиқ
https://t.me/ayoluz55555