Мана қиш ҳам келди, бугунги кун ҳам ўтди. Кўпчилик учун бугун оддий якшанба. Бугун дам олиш кунилигига қарамасдан, кўпчилик ишга чиққан. Бошқалар уй ишлари билан шуғилланган ёки вақтини фойдали ва мароқли ўткизган. Лекин, ба'зи одамлар учун бугунги кун уларнинг энг бахтли куни бўлди, кимдирлар умрини охиригача ўтказадиган севгисини топди ёки дўстини. Турмуш қурди, чет элга кетди, лотереяда катта пул ютиб олди. Туғилган кунини, бир умр эслаб қоладиган даражада, нишонлашни давом этяпти.
Бошқалар учун эса, уларнинг хаётидаги энг бахтсиз ва омадсиз кун. Кимдирлар яқин инсони билан уришиб қолди, кейин ярашиб оламиз деб ўйлаётган, лекин бошқа бирга бўла олмаслигини у ҳали билмайди. Турмуш ортоғи билан ажрашди, ишдан хайдалди. Кимдирларни яқин инсони вафот этди ва ҳозир у жуда ёмон ҳолатда. Қарзга ботиб кетди, бошидан оёғигача муаммода. Кимдирлар умридаги ҳамма инсон ва бойликларини йўқотди. Айрим инсонлар бугунги кунга чида олмасдан, ўз жонига қасд қилди ва уни яқинлари вайрон ёки э'тибор қаратишмаган ҳам.
Буларнинг ба'ри мен учун умуман аҳамиятсиз, чунки менга буни ҳеч қандай тасири йўқ. Яқин инсонингизни ёқотсангиз, дунё ўзгачадек туюлади. Ҳудди у сиз яшай олмайдигандек ва шу ҳиссиётларни кимдир ҳозир бошидан кечираётган. Мен эса ётибман, заррача ҳам дардсиз, ҳеч кимга кераги йўқ фикрларимни ёзиб. Чунки бу тартибсиз воқеалар орасида уларни қандай қабул қилишингиз муҳим, кимдир ўлибди деб йиғлашингиз мумкин ёки булар ҳақида озгина ўйлаб эрталабгача унутиб юборасиз.
Life after death