Ушбу қизил карточка туфайли Люис Скеллига берилган уч ўйинлик дисквалификация олиб ташланди.
Аслида, ҳакамлар қумитаси доим ҳакамлар қарорини оқлашга ҳаракат қилади. Заррача асос топилса, шуни келтириб беришади. Яъни бир вазиятда ҳакам карточка берсаям, бермасаям, уни оқлаш мумкин ва бу доим шундай ишлаб келади. Ҳатто VAR ҳам қачонки умуман асоссиз қарорлар қабул қилинганда ёки нимадир назардан четда қолганда аралашади холос.
Дисквалификацияни бекор қилиш бўйича эса сал бошқача тизим - уч нафар аноним собиқ футболчи вазиятни ўрганиб ўз қарорини айтади ва кўп овоз олган қарор қабул қилинади. Люис Скелли ҳолатидаям шундай бўлган.
Қизил карточкани баҳолашда барибир футболчи ракурсида ҳам қараб кўриш керак, ўйин моментларини улар яхшироқ ҳис қилишади, футболчи қачон атайлаб, қачон эҳтиётсизлик билан қоида бузганини яхши сезишади. Ҳакам ўша қўполликни оғир деб топган, аммо демак бошқа томондан қараганда ўйин эпизоди бўлиб чиқди.
@aslanov_futbol