🔹 Ҳашар мундарижаси
-----------------
Асака туманининг қариийб барча маҳаллаларида умумхалқ ҳашарининг ҳиди анчайин сезиларли даражада "анқиди", десак адолатдан бўлади. Негаки, маҳаллалар фаоллари, кекса-ю ёш, айниқса хотин-қизлар ўзгача оро киритишди.
Маҳалла гузарлари, ҳовли томорқалар, ташкилот ва муассасалар, дафн этиш жойлари - қабристонларда уюшқоқлик билан ташкил этилган ободонлаштириш ишлари ортидан саранжом-саришталик томон дадил қадамлар ташланди.
Удумларимизга кўра, дошқозонлар осилиб ўчоққа ўт қаланиб, чўзма-чалпак, ҳолвайтарлар ҳашарчиларга мадад бўлган бўлса, паловхонтўра тушликка айни муддао бўлди. Энг муҳими, кишиларнинг қалбан ҳамжиҳатликлари ва ташаббускорликлари ҳашарга қутлуғ ва баракали файз киритди.
Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати