❓ Омонатлар кафолати: Янги қонун нима учун муҳим?
Президент томонидан "Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида"ги Қонун имзоланди. Ушбу қонун омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва банк тизими барқарорлигини оширишга қаратилган.
❓Нима ўзгарди?
☑️ Бир банкда бир омонатчи учун кафолатланган сумма 200 млн сўм этиб белгиланди:
▪️Агар банкдаги омонатингиз 200 млн сўм ёки кам бўлса, у тўлиқ кафолатланади.
▪️200 млн сўмдан ортиқ миқдордаги омонатлар ҳам банкда қолиши мумкин, лекин қонун бўйича фақат 200 млн сўм кафолатланган.
☑️ Тадбиркорлар омонатлари ҳам ҳимоя қилинади: Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар ва компаниялар ҳам омонатларини кафолатли равишда сақлаши мумкин.
☑️ Агар банк муаммога дуч келса, компенсация тезроқ тўлаб берилади:
▪️Илгари 83 кун ичида қайтарилган маблағлар эндиликда 20 иш куни ичида тўлаб берилади. Кейинчалик бу муддат 7 иш кунигача қисқартирилади.
▪️Агар белгиланган муддатда пулингизни олишга улгурмасангиз ҳам хавотирга ўрин йўқ – уни исталган вақтда қайтариб олишингиз мумкин.
❓ Нега бу қонун муҳим?
▪️Омонатчилар маблағларини ҳимоя қилади.
▪️Банклар юқори фоиз ставкалари билан эмас, барқарор ишончли фаолият орқали рақобатлашади.
▪️Банк тизимига ишонч ортади ва одамлар пулларини уйда эмас, банкда сақлашни афзал кўришади.
Батафсил маълумотлар Марказий банкнинг расмий сайтида, finlit.uz ва Омонатларни кафолатлаш агентлиги веб-сайтида эълон қилинади.
#Омонатлар #Кафолат #Банк #Қонун