"Asakabank" AJ Matbuot kotibi | Azizxon Anvarxonov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


"Asakabank" AJ Matbuot kotibi Azizxon Anvarxonovning telegramdagi rasmiy sahifasi
Instagram: http://instagram.com/asakabank_pressa
Veb-sayt: http://asakabank.uz/uz/press-center/news-and-notifications
☎️ (78)-147-63-16

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


"Лойиҳалар ярмаркаси" – аҳоли бандлиги ва тадбиркорликни ривожлантириш йўлида

2024 йил 16 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича вазифалар белгиланди. Банкларга тадбиркорларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларни ҳал этиш ва аҳолини тадбиркорликка жалб этиш вазифалари юклатилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси ҳамкорлигида тасдиқланган режа-график асосида вилоятнинг 13 та шаҳар ва туманларида ҳар ойда икки марта “Лойиҳалар ярмаркаси”ни ташкил этиш амалиёти жорий этилди. Ушбу ярмаркада Саихунобод, Уйчи, Зарбдор ҳамда Ғиждувон тажрибалари асосида ишлаб чиқилган бизнес режалар тақдимотлари ўтказилмоқда.

Туман марказидаги Маданият ва маърифат масканида ўтказилган навбатдаги ярмаркада тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишни режалаштираётган ташаббускорлар ҳамда тадбиркорликка қадам қўймоқчи бўлган фуқаролар иштирок этди.

Ярмаркада 30 дан ортиқ бизнес лойиҳалар маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари, жумладан, “Асакабанк” вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилинди. Натижада 5 дан ортиқ ташаббускорнинг лойиҳаси тижорат банклари томонидан маъқулланди ва ушбу лойиҳалар асосида янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинди.

🏦“Асакабанк” ўз мижозлари ва аҳолини қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏦 "Маҳалла банкирлари" ташаббуси: иқтисодиёт тараққиётига "Асакабанк"нинг самарали ҳиссаси

"Асакабанк" АЖ Тошкент шаҳрида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича изчил ва самарали ишларни амалга оширмоқда. Банк томонидан йўлга қўйилган "маҳалла банкирлари" лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳаллада аҳолига молиявий хизматлардан самарали фойдаланишга ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, “Асакабанк” АЖ тадбиркорларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодиётни ривожлантириш йўлида муҳим ташаббусларни амалга оширмоқда. Банк томонидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар натижасида қатор ижобий натижаларга эришилди, жумладан, янги лойиҳалар амалга оширилди ва иш ўринлари яратилди.

🏦"Асакабанк" АЖнинг бундай фаолияти аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга, тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга ҳамда мамлакат иқтисодиётини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқанд вилояти Иштихон туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди

Президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Иштихон туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.

Ушбу тадбир маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва банкларнинг ролини оширишга қаратилган.

☑️ Ярмаркада:
▪️“Сайҳунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари асосида бизнес-режалар тақдим этилди;
▪️Тижорат банклари, жумладан, Асакабанк ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди;
▪️Аҳолига 70 дан ортиқ бизнес-режа таклиф қилинди.

Тадбир давомида банклар вакиллари аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, имтиёзли кредитлар ва молиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар беришди.

☝️Маълумот учун: Бундай ярмаркалар доирасида 2025 йилда Иштихон туманидаги 62 та маҳаллада 2480 та микро-лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

“Лойиҳалар ярмаркаси” – аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ташаббусдир.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏦 Асакабанкда Ijro.gov.uz тизими бўйича ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди

2024 йил давомида "Ijro.gov.uz" тизимидаги назорат топшириқлар ижроси самарадорлиги якунлари таҳлил қилинди.

Асакабанкда ташкил этилган иқтисодий ўқишда тизимда аниқланган камчиликлар ва муаммолар муҳокама қилинди ҳамда бу соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбирда ходимларнинг малакасини ошириш ва тизимни янада самарали бошқариш йўналишида амалий тавсиялар берилди.

🏦 Асакабанкда "Ijro.gov.uz" тизимидаги назорат топшириқларни самарали амалга ошириш ва тизимдаги ишлар сифатига эътиборни кучайтиришга катта аҳамият қаратилмоқда.


👉 На русском языке


Rasmiy munosabat!

Ayrim ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda "Asakabank" AJning "Toshkent city" hududidagi binosi sotilgani haqidagi xabarlar tarqaldi.

Shuni alohida ta’kidlaymizki, "Asakabank" AJ ning "Toshkent city" hududidagi binosi sotilmagan. Bank o‘z faoliyatini ushbu binoda davom ettirmoqda va mijozlarga sifatli xizmat ko‘rsatish uchun barcha zarur sharoitlar saqlanib qolmoqda.

Ijtimoiy tarmoqlarga "Sotilgani" haqidagi xabarlar haqiqatga mos emas va bank manfaatlariga zarar yetkazuvchi noto‘g‘ri ma’lumot hisoblanadi.

Shu munosabat bilan ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilaridan faqat rasmiy manbalarga tayanishlarini so‘raymiz.


ПҚ_12•2025_йилда_аҳоли_бандлигини_таъминлаш_ва_камбағалликни_қисқартириш.pdf
13.0Mb
🇺🇿 Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича банкларнинг янги вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги "2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-12-сонли қарори қабул қилинди.

***

🇺🇿 Определены новые задачи банков по снижению бедности и обеспечению занятости населения

Принято постановление Президента Республики Узбекистан от 17 января 2025 года № ПП-12 "О мерах по обеспечению занятости населения и снижению бедности в 2025 году".


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏦 Асакабанк бошқаруви раисининг мурожаати

Асакабанк Бошқарув раиси Кудратилла Асатуллаевич "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилга қўйилган устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.

Асакабанк томонидан аҳоли ва тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилиб, 2025 йилда аҳолининг фаровонлигини оширишга қаратилган янада катта режалар белгиланган.

🏦 Асакабанк — сизга қулай молиявий ечимлар ва ишончли ҳамкорлик кафолати!


#19jan #uzbekiston24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏦 Асакабанк Термизда янги ва замонавий бинода иш бошлади!

Асакбанкнинг Термиздаги Банк Хизматлари Маркази энди замонавий, кенг ва қулай янги бинода мижозларга хизмат кўрсатишни бошлади.

Янги бино замонавий талабларга мос равишда жиҳозланган бўлиб, у ердаги шароитлар мижозларга тез, қулай ва сифатли банк хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Мижозларимиз учун кенг хизмат турлари, навбатларни оптималлаштирувчи технологиялар ва юқори малакали ходимлар билан янада қулай муҳит яратилди.

Асакабанк, мижозлар эҳтиёжларини биринчи ўринга қўйган ҳолда, сифатли ва замонавий хизмат кўрсатишни давом эттиради. Янги бинода бизга ташриф буюриб, банк хизматларининг барча афзалликларидан баҳраманд бўлинг!

📍Манзилимиз: Термиз шаҳри "Алпомиш" МФЙ А.Навоий кўчаси 45-А-уй

🏦 Асакабанк – сизга қулай хизматлар ва ишончли ҳамкорлик кафолати!


👉 На русском языке


❗️Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Ҳурматли фуқаролар!

Ижтимоий тармоқларда "Asakabank" номидан фойдаланган ҳолда, интернет фойдаланувчиларига 300 миллион сўмгача кредит таклиф қилинаётгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Ушбу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

☝️Фуқаролардан ушбу ёлғон хабарларга ишонмасликни ва виртуал фирибгарлардан эҳтиёт бўлишни сўраймиз.


Шунингдек, турли сайтлар ёки ҳаволаларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази томонидан яратилган https://www.fake.cyber102.uz веб платформасидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз. Ушбу хизмат орқали сиз саҳифанинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини аниқлашингиз мумкин.

🌐 "Asakabank" барча расмий хабарларни фақат ўз веб-сайти (Asakabank.uz) ва тасдиқланган ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилади.

📞 Қандайдир шубҳали маълумот ёки таклифга дуч келсангиз, 1152 қисқа рақами орқали бизга мурожаат қилинг.

👉 На русском языке


❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

Кредит тарихингиз текширилишига чеклов қўйиш орқали ўзингизни турли фирибгарлик ҳолатларидан ҳимоя қилишингиз мумкин. Бу жараённи my.gov.uz портали орқали бепул амалга оширсангиз бўлади. Кредит тарихингиз текширилишига чеклов қўйилса, сиздан рухсатсиз ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди.

💡Бундай ҳимояни ўрнатиш учун:
my.gov.uz порталига киринг.
◦ “Синов хизматлари” бўлимига ўтинг.
◦ Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш хизматни танланг.
◦ SMS-хабардор қилиш хизматини ёқинг.
◦ “Кредит тарихини олишни чеклаш” функциясини фаоллаштиринг.
🌐 Хизматдан фойдаланиш

Батафсил йўриқнома билан танишиш учун:
Видеони кўриш.

👉 На русском языке


Жиззахда ипакчилик соҳасидаги тадбиркорлар муаммолари ўрганилди

Марказий банкнинг Жиззах вилояти бошқармаси ташаббуси билан вилоятнинг "Асакабанк" биносида ипакчилик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

☑️ Учрашув давомида тадбиркорлар ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммолар, жумладан:
▪️Миллий ва хорижий валютада кредит олиш;
▪️Гаров ва кафилликка оид масалалар;
▪️Солиқ ва божхона соҳаларидаги муаммолар юзасидан ўз фикр ва таклифларини баён қилишди.

Мазкур учрашувда Марказий банк раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати эшитилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Ушбу учрашувлар тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг эркин фаолиятини таъминлашга қаратилгани таъкидланди.

👉 На русском языке


⚠️ ОГОҲ БЎЛИНГ: ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ҳурматли фуқаролар!
Сўнгги пайтларда фирибгарлар бегона рақамлар орқали сизга қўнғироқ қилиб, ўзларини Марказий банк ходимлари деб таништирмоқда. Улар “Ҳисобингизга киберҳужум бўляпти, уни ҳимоя қилиш учун сизга юборилган тасдиқлаш кодини айтинг” деб, сиздан маълумот олишга ҳаракат қилмоқда.

Ушбу ёлғонларга ишонманг ва ҳеч қачон шахсий маълумотларингизни, картангизнинг ПИН-коди ёки тасдиқлаш кодини ҳеч кимга айтманг!

♦️Эслатиб ўтамиз:
◦ Банк ходимлари сизга ҳеч қачон телефон орқали код ёки шахсий маълумотларни сўрамайди.
◦ Агар бундай қўнғироқ қабул қилсангиз, дарҳол телефонни ўчириб қўйинг ва 🏦 Асакабанкнинг 1152 қисқа рақамига мурожаат қилинг.
◦ Ҳеч қачон бегона шахсларга карта маълумотларингизни берманг.

Пулларингизни ва шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилиш учун доимо огоҳ ва эҳтиёт бўлинг!


👉 На русском языке


Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!

🏦 Асакабанк жамоаси сизларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклайди!

Бу кунда биз юртимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидойилик билан хизмат қилаётган мард ва жасур инсонларга чуқур ҳурмат ва миннатдорчилик изҳор этамиз.

Сизнинг жасоратингиз ва матонатингиз юртимиз фаровонлиги, халқимизнинг осойишталиги ва келажак авлодлар бахти учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Сизларга соғлик-саломатлик, оилаларингизга тинчлик-фаровонлик ва хизматингизда доимо юксак муваффақиятлар тилаймиз!

Ватанимиз шаъни, тинчлиги ва истиқболи йўлидаги хизматларингиз учун ташаккур!


👉 На русском языке


🏦 Наманганда Асакабанк томонидан “Маҳалла банкири” фаолияти йўлга қўйилди

Президентимиз ташаббуси билан аҳоли манфаатларини самарали қўллаб-қувватлаш ва уларга молиявий хизматларни яқинлаштириш мақсадида йўлга қўйилган “Маҳалла банкири” лойиҳаси илк бор Наманган вилоятида Асакабанк томонидан амалга оширилди.

Асакабанкнинг малакали ходими — "Маҳалла банкири" ўз фаолиятини бошлаб, ўзи бириктирилган маҳаллалардаги фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг молиявий эҳтиёжлари ва муаммоларини чуқур ўрганишга киришди. Бунда аҳолига қулай молиявий хизматлар тақдим қилиш, тадбиркорликка кўмаклашиш ва ижтимоий-иқтисодий имкониятларни оширишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда. 

Наманганда бу лойиҳанинг йўлга қўйилиши – Асакабанк жамоасининг халққа яқин бўлиш ва Президент топшириқларини амалда бажаришдаги фаол саъй-ҳаракатининг ёрқин намунасидир.

“Маҳалла банкири” – бу нафақат аҳолига қулай молиявий хизматлар, балки маҳаллалар ривожига кўмакчи бўлувчи янги даврга қўйилган қадамдир.

🏦 Асакабанк – халқ билан бирга!


#Асакабанк #МаҳаллаБанкири #ЯнгиЛойиҳа #НаманганРивожланиши

14 last posts shown.