Ҳодиса
🔖 Аллоҳ таоло айтади: "Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. Албатта, У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир", Исро сураси, 1 - оят.
Исро ва Меърож кечаси ҳузн йилидан сўнг Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғам-қайғулари ювилган кечадир.
Изоҳ: «Исро» сўзининг луғавий маъноси «кечаси сафар қилиш»дир.
Шариатда эса Аллоҳ таолонинг амри ила Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси Буроққа миниб, бир зумда Маккаи Мукаррамадан Байтул Мақдисга сафар қилганликлари тушунилади. Баъзи Ҳанафий мазҳаби уламоларининг таҳқиқ қилишларича, бу ҳодиса ҳижратдан бир ярим йил олдин, Рамазон ойининг ўн еттинчи куни содир бўлган.
Исро ҳодисаси Ислом даъватининг энг оғир ва машаққатли даврида содир бўлди. Бу вақтда мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кучли тазйиқ ўтказишарди. Уларнинг зулмидан ҳимоя қилувчи Абу Толиб, Хадийжа бинти Хувайлид онамиз ҳам вафот этганди.
Шундай қийин ва маҳзунли бир дамда Исро ва Меърож кечаси содир бўлди. Бу нарса у зотдаги ғам-ташвишни кетказиш, даъват йўлида собитқадам бўлиш, қалбга сурур бағишлаш учун тасалли бериш эди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube