AOKA - Rasmiy kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔸9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча юртдошларни ушбу сана билан қутлаб, она Ватанимиз ҳуррияти учун қаҳрамонларча жон фидо этганлар хотирасига чексиз ҳурмат бажо келтиради!

Юртимизнинг мард фарзандларининг жасорати, тинчлик ва осойишталик йўлидаги фидойиликлари ҳамиша эҳтиром ва эътирофда!

Бу кунда уларнинг ҳар бирини миннатдорлик туйғуси билан ёд этиб, ватанпарварлик ва садоқат фазилатларини улуғлашни бурч деб биламиз.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔝 Беруний Алимов, “Янги медиа таълим маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти директори, филология фанлари доктори, доцент

Эркин ахборот жамияти қуряпмиз. Нимани ўқишни тавсия қиладиган замонлар ортда қолди. Бугун ҳамма нарса очиқ: ҳамма ахборотни одамлар ўқияпти. Лекин журналистлар "медиачангалзор"ни медиагулзорга айлантириши лозим. Журналистлар халқни олдида масъулиятни бошқага юклаб қўёлмайди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📌 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📌Мурожаатлар билан ишлаш бўйича 1-чорак натижалари

✉️ Жорий йилнинг 1-чорагида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси, 1213 қисқа рақами, ёзма равишда ҳамда электрон почта орқали 320 та мурожаат келиб тушган.

⬇️ Мурожаатларнинг 162 таси мутахассислар томонидан ижобий ечим қилиниб, ҳуқуқий тушунтириш берилган. 157 та мурожаат Агентлик ваколатига кирмаслиги боис, тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга юборилган.

📎 Шунингдек, 1 та фуқаро томонидан юборилган мурожаат ижобий ҳал этилганлиги боис ЎРҚ-445-сон қонунга асосан кўрмасдан қолдиришни сўраган.

🌐 Мурожаатлар соҳа ва йўналиш кесимида таҳлил қилганда:

● блогерлик фаолиятига оид мурожаатлар – 23 та;
● лицензия олиш бўйича – 16 та;
● Нашриётларда китобларни беғараз чоп этиш (текинга) – 12 та;
● Агентлик ваколатига кирмайдиган масалалар – 157 тани ташкил этди.

👆Мурожаатлар бўйича тўлиқ маълумот инфографикада

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 8 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Инновацион ривожланиш стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Муқаддас Фаёзова, Инновацион ривожланиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


🎤 Қонунчилик палатасида ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни тартибга солиш бўйича норматив механизмлар муҳокама қилинди

Бугун, 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида Қонунчилик палатаси депутатлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва медиа соҳаси экспертлари, ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатлар, замонавий чақириқлар кенг муҳока қилинди .

Қайд этилишича, Ўзбекистонда бугунги очиқлик сиёсати даврида интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланиб бормоқда.

Шу нуқтаи назардан, онлайн-платформаларнинг қулайликлари билан бир қаторда таҳдидларини ҳам инобатга олган ҳолда Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун асосида аниқ механизмлар билан мустаҳкамлаб қўйишнинг аҳамияти таъкидланди.

Давра суҳбати давомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъуллари маълум қилишича, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа-соҳаси экспертларининг ўрганишлари ва изланишлари, таҳлиллари асосида ҳамкорликда соҳани тартибга солишда тўғридан-тўғри амал қилувчи яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Таъкидланишича, лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида мустаҳкамлаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва бошқа турли ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.

Қонун лойиҳасига кўра онлайн-платформалар ахборот соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилади. Шунингдек, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган бўлиб, уларнинг қабул қилиниши энг аввало:

🟢Интернет тармоғида ахборот тарқатиш тартиблари борасида ҳуқуқий аниқлик ва изчиллик таъминланади;

🟢онлайн-платформалар ва веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритишнинг аниқ шартлари белгиланади, уларнинг бизнес моделлари учун шарт-шароитларни аниқ прогнозлаш имконияти яратилади;

🟢ахборот соҳаси иштирокчилари, жумладан, онлайн-платформалар, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳани тартибга солувчи давлат органлари ўртасида ўзаро мулоқот ва конструктив ҳамкорлик учун ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади;

🟢интернетдан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини ошириш, болалар соғлигига хавф солувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизмлар яратилади;

🟢фойдаланувчилар ўз шаън ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлардан ҳимояланиш борасида ҳуқуқий кафолатларга ва зарур ҳолларда ваколатли органнинг кўмагидан фойдаланиш имконияти яратилади.

Мутахассисларнинг эътирофича, қонун лойиҳасида инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилмоқда.

Давра суҳбатида лойиҳа билан киритилаётган янги ҳуқуқий институтлар батафсил кўриб чиқилди ва уни жамоатчилик муҳокамаси қўйиш тўғрисида хулосага келинди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 7 май – Алоқачилар куни муносабати билан барча соҳа вакилларини самимий қутлайди!

Ахборот ва коммуникация технологиялари замонавий жамият тараққиётининг ажралмас қисми ва рақамли трансформациянинг муҳим воситасига айланди.

Юқори салоҳияти ва фидойилиги билан миллатлар, халқлар, давлатларни яқинлаштиришга, маълумотларни очиқ ва тезкор алмашинувига, технологияларни эса қулай ва хавфсиз қилишга қўшаётган ҳиссангиз таҳсинга лойиқ.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ахборот тўлқинида унинг тозалигини, кераклигини қандай қилиб англаса бўлади?

🎤 "Маҳорат мактаби" лойиҳасида таниқли журналист ва ёзувчи Абдусаид Кўчимов саволга атрофлича жавоб бериш билан аҳолининг ахборотга бўлган талаб ва эҳтиёжи, ОАВ ва медиа оламида ахборот истеъмолининг ҳолати ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

➡️ Суҳбатни ушбу ҳаволада томоша қилинг: https://youtu.be/HVHZojteIt0
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


🇦🇿Матбуот котиблари ҳамда ОАВ ходимлари Озарбайжонда тажриба алмашмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси асосида қатор давлат органлари Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари тажриба алмашиш ва соҳадаги янгиланишларни ўрганиш мақсадида Озарбайжонда бўлиб туришибди.

Боку шаҳрида Озарбайжоннинг Медиани ривожлантириш агентлигида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутасаддилари ҳамда тажриба алмашиш тадбирлари иштирокчилари билан учрашув ўтказилди.

Маълумот учун: мазкур учрашув Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида медиа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган “Йўл харитаси”да белгиланган ўзаро ташрифлар ва медиа-турлар доирасида ташкил этилди.


Учрашувда Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлиги ижрочи директори ўринбосари Натиқ Маммедли ўзбекистонлик ҳамкасбларнинг ташрифидан мамнунлигини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик нафақат иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий, шу жумладан, ахборот соҳасида ҳам самарали кенгайиб бораётганини қайд этди.

Икки давлатда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишларни глобал ахборот бозорида холис ва тезкор ёритилишида медиа ва рақамли ахборот соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шунингдек, учрашувда томонлар “Йўл харитаси” доирасида тажриба ва ресурслар алмашинувини мунтазам йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни конструктив амалга ошириш ҳамда журналистлар ва коммуникация соҳасидаги мутахассисларнинг касбий малакаларини ошириш икки мамлакат аҳолисида медиасаводхонлик ва информацион иммунитетни ҳосил қилиш ва шакллантиришга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлашди.

Мулоқот давомида бу каби ташрифлар икки мамлакат медиа соҳаси ва ахборот сиёсатидаги яқин алоқаларни янада чуқурлаштиришда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Ўзбекистонлик иштирокчилар Озарбайжонда ахборот ва медиа соҳасида қўлланилаётган тизимли ёндашув, айниқса, медиа субъектларини ривожлантириш ҳамда рақамли жараёнларни тезлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни юксак баҳоладилар.

📌Маълумот ўрнида: ташриф дастурига мувофиқ, Ахборот хизмати раҳбарлари учун ўқув семинарлари ҳамда ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 7 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Ўзагросуғурта" АЖ томонидан 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Асолат Суннатова, "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Олмалиқ КМК"да трансформация жараёнлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: “Олмалиқ КМК” АЖ раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔶"Ҳайвонот оламида АЛИФБО" - кичкинтойлар учун уч карра фойдали китоб

✈️ Китоб орқали фарзандингиз:

🔝Ҳарфлар билан танишади;

🔝Ҳайвонот оламини ўрганади;

🔝Ҳайвонларнинг 3 тилдаги ифодасини билиб олади.


📌 Болажонлар учун рангли, қизиқарли ва фойдали китоб излаётган бўлсангиз бу ажойиб танлов бўлади. 4 ёшдан катта болаларга совға қилинг ва бирга шуғулланинг.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 6 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: 2025 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар таҳлили ва келгусидаги режалар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Бахтиёр Ҳусанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги "Маърифат" тарғиботчилар жамияти раиси
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Ўзбекистонда Фанлар академияси томонидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фанлар академиями раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан таълим сифати ва мазмунини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Аҳолининг рақамли иммунитети ва огоҳлигини оширишнинг доимий тизими йўлга қўйилади

⚫️Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “ Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

⚫️Қарор билан кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларни фош этиш самарадорлигини ошириш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ва қатор ташкилий-техник чораларни кўриш белгиланди.

⚫️Банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида йўл қўйилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартибини жорий этиш белгиланди.

⚫️Шунингдек, қарор билан шахсларнинг банк карталаридаги пулларини талон-торож қилинишини тўхтатиш мақсадида банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига замонавий антифрод ва антивирус ҳимоя тизимларини жорий этиш ҳамда фирибгарлар томонидан сохта рақамлар орқали фуқароларга қўнғироқ қилишларини техник (имконсиз қилиш) чеклаш каби чоралар белгиланди.

⚫️Жорий йилдан бошлаб, ҳар йили бир ой давомида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот ойлигини ўтказиш ҳамда ташвиқот ишлари соҳага оид барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан фаол тарзда олиб бориш орқали аҳолининг рақамли иммунитети ва огоҳлигини оширишнинг доимий тизими йўлга қўйилади.

⚫️Қарорга мувофиқ кибержиноятларни фош этиш йўналишида Марказий банк, тўлов тизими ва ички ишлар органлари вакилларидан иборат тезкор ҳаракатланиш гуруҳи фаолияти йўлга қўйилади ва мазкур гуруҳ томонидан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталарини тезкорлик билан аниқлаш ва блоклаш каби чоралар кўриб борилади.

🖋 Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


🔝 Ошкоралик ва сўз эркинлиги – давр талаби!

Бугун Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари очиқлик ва сўз эркинлигидан фойдаланиб халқнинг ҳақ сўзига, аҳолининг талаб ва эҳтиёжиларини ҳокимият идораларига етказишнинг муҳим ва таъсирчан воситасига, аҳолининг яқин кўмакчиси ва ҳамдардига, демократик кўзгусига айлана олмоқдами?


🔝 ЎзА директори Абдусаид Кўчимов ва АОКА бўлим бошлиғи Улуғбек Курбанбаев Ёшлар радиоканалининг "Жонли мулоқот" эшиттиришида сўз ва матбуот эркинлиги таъминланишидаги кеча, бугун ва келажак борасида нуқтаи назарлари билан ўртоқлашди.

👉 Эшиттиришни тинглаш учун ҳавола:
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


💻 Интернетдаги "молиявий" сиртмоқ: қимор ва тотализатор ўйинларнинг таҳдидлари

❌ Ўзбекистонда “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилишга, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда реклама қилишга йўл қўйилмайди.

❗️ Шунга қарамай, осон пул топишга ундайдиган турли пул тикиладиган ўйин рекламалари кўплаб инсонларнинг умри хазон бўлишига, фойда эмас, аксинча моддий-маънавий зарар кўришига, соғлигига путур етишига, қарамлик ва носоғлом турмуш муҳити юзага келишига сабаб бўлмоқда.

🖋 АОКА масъул ходими Дилноза Қурбонованинг "Интернетда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тартибга солиш муаммолари" сарлавҳали мақоласида ушбу масаланинг бугунги кунда қай даражада долзарб тус олгани, глобал миқёсдаги оқибатлари ёритилган.

Қимор ўйинлари, туридан қатъи назар соғлиқ учун оғир оқибатларга, масалан, молиявий йўқотишлар, муносабатларнинг бузилиши, оиладаги зўравонлик, руҳий касалликлар ва ўз жонига қасд қилишга олиб келиши муқаррар. Қимор туфайли етказилган зарар инсоннинг ва ҳатто унинг фарзандлари ва кейинги авлодларининг келажагини издан чиқариши мумкин, дейилади мақолада.


⚠️ Муаллифга кўра, қимор ўйинлари фаолиятини тақиқлаш етарлича бўшлиқларга эга. Турли онлайн ўйинларга нисбатан қўлланиладиган чеклаш воситаларини осонгина четлаб ўтиб, Интернетда реклама қилиш кенг тарқалган. Натижада, Интернетда қимор ўйинларини тақиқлаш тўғрисидаги қонуннинг амалда қўлланилиши қийинлашмоқда.

Қимор ўйинларининг салбий оқибатларининг олдини олиш учун аҳолининг барча гуруҳлари саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган умумий тусдаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Бунинг учун амалдаги Қонунчиликка кўмак ёки тиргак бўлувчи, уни тўлдирувчи норматив-ҳужжат ишлаб чиқиш ва жорий қилиш зарурати юзага чиқади.

Маълумот учун: мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2027 йилга бориб мобил қурилмалар учун глобал ўйин бозорининг умумий ҳажми 250 миллиард доллардан ошади. Бозорнинг асосий улушини ўша пайтга келиб қимор ўйинлари соҳасида хизмат кўрсатувчи 38 та компания эгаллайди.

Интернетда қимор ўйинлари бозорларининг кенгайиши мос равишда улар келтирадиган зарарнинг кўпайишига олиб келади, аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини хавф остига қўяди.

Глобал миқёсда катта ёшли аҳолининг 1,2 фоизи Интернетда қимор ўйинларига қарамлик туфайли руҳий бузилишдан азият чекади.


Сўнги йилларда қарамлик ёшлар ва ўсмирлар орасида ҳам оммалашаётгани муаммонинг нақадар долзарблигини акс эттиради. Хусусан, мактаб ёшидаги болаларнинг мобил қурилмалардаги турли ўйинлар қурбонига айланмаслиги, бу борада профилактик чораларни кучайтириш зарурати жиддий мулоҳазаларга чорлайди, дейди муаллиф.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 5 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант танловлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Янги Тошкентни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шаҳноза Нурматова, Янги Тошкент дирекцияси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


💳 “Авиценна: Шарқ ва Ғарбни бирлаштирган олим”

🟢Хабар қилинганидек, Абу Даби 34-халқаро китоб кўргазма-ярмаркада мамлакатимиз ноширлари, китоб савдоси ташкилотлари ҳамда асар муаллифлари иштирок этмоқда.

🟢Нуфузли тадбир доирасида ўтказилган “Асосий эътибор қаратилган шахс” сессияси буюк алломаларимиздан Абу Али ибн Синога бағишлангани алоҳида аҳамият касб этди.

🟢“Авиценна: Шарқ ва Ғарбни бирлаштирган олим” мавзусидаги давра суҳбатида халқаро даражадаги олимлар ва мутахассисла, шунингдек, Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдулазиз Аққулов, халқаро тадбир ташкилотчиси – Араб тили маркази раси, Шейҳ Заид номидаги китоб танлови Бош котиби доктор Али бин Тамим, “Номад” маданият фонди директори Баян Кабиляш, элчихона вакиллари, хорижий давлатлар вакиллари иштирок этди.

🟢Жумладан, Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори – Фахриддин Ибрагимов ўз маърузаси билан қатнашди.

🟢Шунингдек, Мисрдаги Искандария кутубхонаси сектор раҳбари – доктор Муҳаммад Сулаймон ва фалсафа доктори – Чаден Дияб (Франция) Абу Али ибн Синонинг ҳаёти, унинг фаолияти ҳамда турли фанлар ривожига қўшган бетакрор ҳиссаси ҳақида сўз юритдилар.

🟢Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига экспертлар томонидан жавоб олдилар.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт



18 last posts shown.