Беқарор қарорлар: бир йилда уч мингдан ортиқ ҳужжат бекор қилинган
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги таҳлилларига кўра, 2024 йил давомида маъмурий судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари қарорини ҳақиқий эмас деб топишга доир жами 6991 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 3184 таси қаноатлантирилган.
Қонунчиликка зид қарорларнинг энг кўпи Тошкент вилоятида. Ҳудудда амалдорларнинг 426 та қарорига нисбатан шикоят тушган бўлиб, 143 таси бекор қилинган.
Самарқанд(128 та), Жиззах(113 та) Андижон (96 та) амалдорлари ҳам энг кўп бекор қилинган қарорларни имзолашган.
Энг кам нотўғри қарорларни Навоий мутасаддилари қабул қилган.
Умуман олганда маҳаллий ҳокимлик қарорларининг ҳақиқий эмас деб топилишга оид жами 2720 та иш кўрилган бўлиб, шундан қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган жами 933 та қарор бекор қилинган.
🦅 ANTIKORRUPSIYA