БУХОРОДАН МУРОЖААТ ТАҲРИРСИЗ
Ушбу мурожаат тегишли тартибда ўрганиб чиқилишини ва расмий муносабат билдирилишини сўраймиз.
© ANTIKORRUPSIYA
t.me/antikorruz
Антикоррупция жамоасига!
Ассалому алайкум Антикорруция жамоаси!
Мен тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият кўрсатиб келмоқдаман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306 қарори 2-иловасининг схемасида мувофиқ, ташаббускор тадбиркор сифатида 100 млн. сўм кредит олиш мақсадида Бизнес порталга мурожаат қилдим. 4 та ишсизни иш билан таъминлаганман. Скоринг баҳолашдан муваффақиятли ўтдим ва скоринг баҳолаш менга кредит олишимни маъқуллади. Бухоро вилоят Туронбанкга мурожаат қилдим. Аммо Турон банки, менга айланма маблағим етарли эмас деб, кредит беришни рад этди (қуйида Туронбанкнинг электрон жавоби илова қилинади). Президентимиз томонларидан инсон факторини, яъни ҳар хил баҳоналар билан кредит бермасликни олдини олиш мақсадида электрон, яъни робот Скоринг баҳолаш йўлга қўйилган.
Кейин мен кредит беришни рад этган Туронбанк тўғрисида Президентимизнинг Ишонч телефонига мурожаат қилдим. Жавоб хатида Туронбанк айланма маблағ эмас, балки кредит олишим учун бизнесга кўмаклашиш маркази сертификатини тақдим қилганимдан кейин кредит маблағини ажратишини кўрсатиб ўтган. Қани бу ерда мантиқ – аввал айланма маблағи етарли эмас деб айтган Туронбанк, Президентимизнинг Ишонч телефонларига мурожаат қилганимдан кейин, бизнесга кўмаклашиш маркази сертификатини сўраяпти (хат илова қилинади). Нима энди шу 100 млн кредит олишим учун банкнинг бирор ходимини кўришим керакми? Бундай тартибли банклар кўпайса, Ўзбекистонимиздаги банкларга ишонч қолмайди.
Ушбу мурожаат тегишли тартибда ўрганиб чиқилишини ва расмий муносабат билдирилишини сўраймиз.
© ANTIKORRUPSIYA
t.me/antikorruz