Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Vodiy1.uz сайти билан ҳамкорликда туман Тиббиёт бирлашмалари ва тиббиёт муассасалари ўртасида “Миллийлигимиз аслимиздир” видеороликлар танловини ўтказади
1. Танловнинг мақсади. Асрий байрамимиз бўлган Наврўзи олам олдидан ўтказилаётган танловнинг мақсади ходимлар ўртасида миллий қадриятларимиз, гўзал ўзбекона либос ва урф-одатларни кенг тарғиб қилишдан иборат.
2. Танлов шартлари. Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги туман Тиббиёт бирлашмалари ва тиббиёт муассасалари миллий либосларимизда ўзбекона удумларимиз акс этган икки дақиқалик видеоролик тақдим этади. (Видеоролик замонавий вайн йўналишида олиниши мумкин, миллий либослар намойиши, ўзбекона урф-одатлар, аския, лапар, қўшиқ, сумалак базми, шеърий чиқишлар, кичик саҳна асари сингари жанрлардан фойдаланиш тавсия этилади).
3. Видеороликларни тавсия этиш. Икки дақиқалик видеороликлар 17 март куни соат 18:00га қадар телеграмдаги Миллийлигимиз аслимиздир https://t.me/milliylik_andijon телеграм гуруҳига жўнатилади.
Видеороликлар сараланиб Vodiy1.uz телеграм каналида намойиш этилади ва овозга қўйилади.
4. Танловда тақдирлаш: Андижон соғлиқни сақлаш бошқармаси видеорликлари билан 1,2,3,4 ўринларни олган ғолибларни махсус мукофот ва диплом, 5,6,7,8,9,10 ўринларни олган совриндорларни совға ва диплом билан тақдирлайди.