Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Andijon VSSB

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


▶️ Toshkent shahar bosh boshqarmasiga qarashli 7-Oilaviy poliklinikasida joriy qilingan Yagona tibbiyot axborot tizimi faoliyati o‘rganildi.

🖥 Ushbu tizim bilan shifokor qabuliga masofadan yozilish, Yagona elektron tibbiy karta, Elektron shifoxona, Avtomatlashtirilgan labaratoriya, Elektron retsept hamda Patronaj tizimi to'liq raqamlashtiriladi.

📈 Yagona tibbiyot axborot tizimni Andijon viloyatidagi barcha tibbiyot muassasalariga joriy qilish rejalashtirilgan.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ogoh_boʻling

Pora olish - 15 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi!
———
Пора олиш - 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади!

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ANDIJON AXBOROTI | RESPUBLIKA O'RTA TIBBIYOT VA FARMASEFTIKA XODIMLARINI MALAKASINI OSHIRISH ANDIJON FILIALI FAOLIYATI 20.01.2025

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ANDIJON AXBOROTI | QO'RG'ONTEPA TUMANI NAVBAHOR MFY AHOLISI UCHUN YANGI QVP ISH BOSHLADI 20.01.2025

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook


Тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлатимиз раҳбари тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида шифохоналар замонавий ускуналар билан таъминланмоқда. Бунинг учун бюджетдан ҳар йили камида 100 миллиард сўм ажратилаяпти. Шунингдек, ўтган йилнинг ўзида тиббиётни юқори технологик ускуналар билан таъминлаш учун 200 миллион доллар хорижий инвестиция, 94 миллион доллар грант жалб қилинди.

Натижада олдин фақат республика муассасаларида бўлган компьютер томографи, магнит резонансли томограф, ангиографлар ҳозир вилоятларда, ўнлаб туманларда ҳам бор. Бу ихтисослашган хизмат аҳолига янада яқинлашди, дегани.

Жорий йил ушбу мақсадларга давлат ҳисобидан 200 миллиард сўм ажратилган. Шунингдек, тиббиётга 370 миллион доллар хорижий инвестиция киритилиши мўлжалланган.

Тақдимотда тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш бўйича режалар баён этилди.

Хусусан, Осиё тараққиёт банкининг 100 миллион доллар маблағи эвазига республикадаги 230 та туғруқ муассасаси учун 45 турдаги 21 мингта тиббий ускуна ва 6 та реанимобил харид қилинади.

Германиянинг KfW банкининг 30 миллион евро маблағи ҳисобига Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги 19 тадан тиббиёт муассасаси юрак-қон томир касалликларини даволовчи 862 та ускуна билан жиҳозланади. Яна шу банкнинг 13,5 миллион евро гранти орқали Термиз шаҳрида ўқув маркази, талабалар турар жойи қурилади. Бу марказ замонавий ўқув-симуляция ва ахборот технологиялари билан жиҳозланади.

Давлатимиз раҳбари жиҳозлаш бу масаланинг фақат бир қисми экани, уларда ишлай оладиган малакали мутахассисларни ҳозирдан тайёрлаш кераклигини таъкидлади. Тегишли муассасалардаги шифокор ва ҳамшираларни қўшимча ўқитиш вазифаси қўйилди.

Ускуналардан самарали фойдаланиш ҳам муҳим. Масалан, вилоятларда ангиографлар юкламаси ўртача 34 фоиз. Томограф бўйича ҳолат ҳам ҳар хил.

Шу боис, ҳокимликлар билан бирга, давлат шифохоналаридаги юқори технологик ускуналардан самарали фойдаланиш бўйича аутсорсинг ва хусусий шериклик лойиҳалари йўлга қўйилиши белгиланди.




Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по оснащению медицинских учреждений и повышению качества услуг.

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #jihozlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Қўрғонтепа туман Тиббиёт бирлашмаси Дўстлик оилавий шифокорлик пунктида " Соғлом турмуш тарзи" тарғиботи тадбири ўтказилди. @andijonvssb, @andijonssb


Андижон шахар"Бекгузар" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида аҳолининг тиббий-ижтимоий муаммолари ўрганилмоқда.
@andijonvssb, @andijonssb


#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


МУРОЖAАТГА МУНОСАБАТ.

Республика тиббий тез ёрдам маркази Андижон вилояти филиалининг Андижон шахри, Мархамат, Андижон ва Асака туманларининг 103-тез ёрдам хизматига мудир бўлиб тайинланган раҳбарларидан норозилик мурожаати ижтимоий тармоқда кузатилди.

Республика тиббий тез ёрдам маркази Андижон вилояти филиали ҳудудий станцияларига раҳбарлар лавозимига соғлиқни сақлаш бошқармаси маъсуллари, ҳокимликлар маъсуллари ўрганиш хулосалари ва тавсиялари асосида тайинланади.
Андижон шахар, Марҳамат ва Андижон туманларига тез ёрдам тизимида узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган малакали мутахассислар тайинланган, уларнинг ушбу лавозимда ишлашлари учун ҳуқуқий тақиқлар мавжуд эмас.
Тез ёрдам хизматини ташкил этишда аввалдан катта тажрибага эга мутахассис раҳбар бўлиши муҳим омилдир.
@andijonvssb, @andijonssb

11 last posts shown.