ЖССТ Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси раҳбари доктор Ханс Клюге 100 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болалар тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида эвакуация қилингани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Доктор Клюгенинг сўзларига кўра, ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 12 давлат Ғазодан беморларни қабул қилиб, ҳозиргача 700 дан ортиқ одамни эвакуация қилишга имкон берди. Бироқ минтақадан ташқарида 12 000 дан ортиқ бемор ҳали ҳам тез ёрдамга муҳтож.

“Ўзбекистон, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун кўрсатаётган меҳр-оқибатли саъй-ҳаракатларингиз учун раҳмат!” дея ёзган Клюге.