💦ТУЛПОР💦
Маҳмуджон тонг саҳардан йўл тадоригини кўра бошлади.
Муяссар эрининг йўлхалтасига дорилар солинган ихчамгина қуттичани жойлаб туриб койинди:
----Қариганингизда Сизга зарилми чўлга бориб--а? Шунчалик бўлса ўғилларингиз боришар ахир? Қанд касали бор одамсиз энди сиҳатингизни ўйланг.
Бошқа пайт бўлганда Маҳмуджон Муяссарни элликка кириб ман қаримас, қирқ бешингда сан туршакка ўхшаб қолдингку деб ярим ҳазил ярим чин қилиб " чақиб "олган бўларди. Лекин бунақа пайтда индамайди." Нива"нинг копотини ёпиб қўлини қора мой юқи латтага арта туриб савол берди:
---Онам турдиларми?
Муяссар эрига бироз норизо тикилиб тургач хўрсиниш билан жавоб берди.
---Турганлар. Намозларини ҳам ўқиб бўлгандирлар. Кеча кетишингизни айтувдим.
---Ҳа яхши. Ширчойингни олиб келақол.---деди Маҳмуджон уйга томон юриб.
---Кетяпсанми?--- хотиржам сўради Нори буви ўғли худди бир пасга бирор ёққа бориб келадигандай.
---Бориб келай она. Бугун уч юз ўн бешинчи кун. Шодига ишонаманку лекин барибир ёшда. Ўзим бормасам кўнглим тинчимайди.
---Ҳаааа бориб кел болам. Шоядки отанг айтгандай бўлиб худо нек назар қилса.
Муяссақараб бир нима демоққа лаб жуфтладию лекин айтмади. Юзидаги эрталабдан буён кетмаётган норози ифодага энди бироз жаҳл ҳам қўшилган эди. Айтгани билан не наф? Барибир кетади. Кетишигаку монеълиги йўқ, эрининг соғлигидан хавотир. Невараларини атрофига тўплаб ўтирса бўларди энди. Тўнғичи Мурод ферма бошлиғи, иккинчи ўғли Мансур бош чўпон. Ишонмайди. Ўзи боради. Ҳар сафар Олов туғадиган пайт боради, ёнида бўлади. Бир пайтлар Афғонистон подшоҳи куёвига, амирзода Абдулмаликка совға қилган Араби отдан қолган насл---Оловдан тулпор туғилишига ишонади. Нори буви ҳам худди шундай ишониб кутади.Муяссар гоҳ ишониб гоҳ ишонмайди. Ёшлар бўлса... Ҳай энди ҳозирги замон ёшлари шуда! Кечки овқат маҳали оила бошлиғининг чўлга кетгани муҳокамаси баҳонасида яна шу ҳикоя айтилди. Отаси ва бувисининг ҳурмати учун Нори буви қайта қайта айтиладиган шамолдан тез елгувчи, чопармас учар,афсонавий Нуқра лақабли от ҳаққидаги ҳикояни жим эшитишарди:
---Нуқра чопиб тезлашганда туёғини кўз илғамай қоларкан. Кейин ўзи ҳам илғанмай фақат қанот қоққандай шавввв--шавввв товуш эшилар экан. Энг чопқир отлар ярим кунда етадиган масофага Нуқра бир ош пишгунча муддатда етаркан. Нуқрадан кейин унинг ирсидан олган бир тулпор туғилди. Лекин Советлар ҳукумати барча мулк халқники,камбағалларники деб тортиб олдию эплолмади. Ўзини тўрт томонга ш уриб бу тулпор отхонанинг баланд тўсинидан сакраб чиқиб қочиб кетди. Оппоқ,Нуқранинг худди ўзидек сутдек оппоқ бўлгани учун Булут эди лақаби. Нурато тоғларида кўрганлар бор дейишди. Бир кун яна туғилажак учар тулпор. Валлоҳу Аълам!
Шу ерда невараларнинг каттароқлари ўзаро кўз уриштириб билдирмай кулиб қўйишарди.Кичикроқлари бири савол берар, яна бири фикрини билағонлик билан изҳор қиларди.
---Тўғри, қорни катта золим бойлардан тортиб олиб халққа берилган!Ўқитувчимиз айтдилар. ---билағонлик қилди бижилдоқ эвара Зулайҳо.
Нори буви беозор кулиб эварасининг сочларини силади.
---Бойлар қорни катта, золим бўлганини ўқитувчинг кўрган эканми? Ҳозир... Ҳозир катта бой бувангнинг суратини кўрсатаман.
Буви қўлига таяниб ўрнидан туриб ўзи ухлайдиган уйга кириб кетиб қўлида рамкага солинган эски сурат билан чиқди.Сурат қўлма қўл бўлди. Суратдаги аёл ва эркакнинг кийимлари, зебу зийнатлардан тортиб нақшинкор қилиб бронзадан ишланган рамкасигача бир бирига кўрсатиб ҳайратланишарди невараю невара келинлар, эваралари.
---Кийимларининг чиройлилигиниии..
---Тақинчоқларини қаранглар!
---Келин куёвнинг ўзининг чиройлилиги.... Вуйййй!
Нори буви бош чайқаб кулиб қўйди. Ажаб замонлар келди--да! Қай бир кунларда, унчалик узоқ ҳам бўлмаган ўтмишда аждодлар кундалик кийган кийимларни энди фақат келин куёвлар чимилдиққа кирганда кийишади. Бора бора зар дўппи кийиб бошига ҳарир еки Қарға шойи рўмол ёпиниб чиқишлар ҳам камайиб бормоқда. Ўриси кийиниб чиқиш тобора урф бўлиб боряпти. Бувининг хаёлини Зулайҳо бузди:
@amirsayyidolimxon.