Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦
❓Аллергология маркази томонидан йил давомида қандай янгиликлар жорий этилади?
✅ Бунга қарши самарали курашиш учун юртимизда ушбу турдаги хасталикларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова бу йўналишда жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот берди:
📍 Аллергология йўналишида ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни туман даражасига тушириш учун ҳар бир ҳудуддан 2 тадан туман(шаҳар)ни намунавий ва илғор қилишга киришдик.
🟢 Бунинг учун марказнинг юқори малакали мутахассислари ҳудудларга бориб, маҳаллий шифокорларга амалий ёрдам кўрсатишмоқда. Шу орқали беморларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб хорижга, пойтахтимиз ва вилоятлар марказларига қатнашига барҳам берилади.
✅ Шунингдек, 10 нафар мутахассисимиз 5 та йўналишда илмий изланишлар олиб бориши кўзда тутилган. 4 нафар аллерголог докторлик ва номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади.
🛬 Ҳудудларда маҳорат дарслари ўтказиш, янги технологияларни жорий қилиш ва тиббий кўриклар ташкил этиш мақсадида Россия, Грузия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон каби давлатлардан 8 нафар мутахассисни таклиф қилмоқчимиз.
‼️ Маълумки, аллергик хасталикларнинг олдини олишда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти катта. Шу боис фаолиятимиз давомида касалликлар профилактикасига асосий эътиборимизни қаратамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

📊 Жаҳон соҳлиқни сақлаш ташкилоти прогнозига кўра, яқин йилларда Ер юзи аҳолисининг тенг ярми аллергик касалликлар билан курашишига тўғри келади. Ҳатто баъзи тараққий этган мамлакатлар аллақачон ушбу чизиққа етиб улгурган.
✅ Бунга қарши самарали курашиш учун юртимизда ушбу турдаги хасталикларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова бу йўналишда жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот берди:
💬 — Йил охиригача марказимизда 8 та, ҳудудий филиалларимизда 4 та, туман (шаҳар) шифохоналарида 2 та янги диагностика усулини амалиётга киритамиз, — дейди И.Разикова. — Шунингдек, пойтахт, вилоятлар ва туман (шаҳар)ларда 2 тадан илғор даволаш усулларини жорий этмоқчимиз.
📍 Аллергология йўналишида ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни туман даражасига тушириш учун ҳар бир ҳудуддан 2 тадан туман(шаҳар)ни намунавий ва илғор қилишга киришдик.
🟢 Бунинг учун марказнинг юқори малакали мутахассислари ҳудудларга бориб, маҳаллий шифокорларга амалий ёрдам кўрсатишмоқда. Шу орқали беморларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб хорижга, пойтахтимиз ва вилоятлар марказларига қатнашига барҳам берилади.
✅ Шунингдек, 10 нафар мутахассисимиз 5 та йўналишда илмий изланишлар олиб бориши кўзда тутилган. 4 нафар аллерголог докторлик ва номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади.
📍 Ўз навбатида, бу йил Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси орасида бронхиал астманинг молекулар-генетик маркерлар ёрдамида персоналлаштирилган клиник даволаш протоколларини ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича иш бошланади.
🛬 Ҳудудларда маҳорат дарслари ўтказиш, янги технологияларни жорий қилиш ва тиббий кўриклар ташкил этиш мақсадида Россия, Грузия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон каби давлатлардан 8 нафар мутахассисни таклиф қилмоқчимиз.
📌 Тиббий туризмни ривожлантириш — 2025 йилдаги яна бир устувор мақсадимиз. Бу орқали марказимизга келадиган чет эллик беморлар сонини 2 марта, ҳудудларда эса 2 карра кўпайтиришга эришилади.