⚡️Хушхабар: АҚШ олимлари йўғон ичак саратонини 100% даволашга эришдилар!
Яъни ушбу бедаво касалликнинг давоси топилди. Аммо даволаш курси 1.5 млрд сўмга тушади!
✅ Препарат номи: Достарлимаб
АҚШ тиббиёт ҳамжамияти онкологияда мисли кўрилмаган ютуқни эълон қилди - достарлимаб препарати клиник синовлар давомида йўғон ичак саратонини даволашда 100% самарадорликни кўрсатди. Бу тиббиёт тарихида биринчи марта анъанавий усуллар - кимётерапия ва жарроҳликдан фойдаланмасдан, барча тадқиқот иштирокчилари учун тўлиқ даволанишга эришиш мумкин бўлди.
Қимматбаҳолигига қарамай, достарлимаб дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд.
💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Яъни ушбу бедаво касалликнинг давоси топилди. Аммо даволаш курси 1.5 млрд сўмга тушади!
✅ Препарат номи: Достарлимаб
АҚШ тиббиёт ҳамжамияти онкологияда мисли кўрилмаган ютуқни эълон қилди - достарлимаб препарати клиник синовлар давомида йўғон ичак саратонини даволашда 100% самарадорликни кўрсатди. Бу тиббиёт тарихида биринчи марта анъанавий усуллар - кимётерапия ва жарроҳликдан фойдаланмасдан, барча тадқиқот иштирокчилари учун тўлиқ даволанишга эришиш мумкин бўлди.
Инқилобий натижалар
Достарлимаб саратонни даволашга ёндашувни ўзгартириши мумкин бўлган самарали натижаларни кўрсатди. Шуни таъкидлаш керакки, препарат нафақат касалликнинг ривожланишини тўхтатади, балки саратон ҳужайраларини бутунлай йўқ қилади, барқарор ремиссияни таъминлайди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, даволанаётган беморларда қайталаниш хавфи деярли йўқ.
Таъсир механизми ва самараси
Достарлимаб (савдо номи Jemperli) - янги авлод инсонийлаштирилган моноклонал антителодир. Саратон ва соғлом ҳужайраларга бирдек зарар етказиши мумкин бўлган анъанавий кимётерапиядан фарқли ўлароқ, бу дори PD-1 рецепторини блокировка қилиш орқали танлаб ишлайди ва шу билан ўсимта ҳужайраларига қарши тананинг табиий иммун жавобини кучайтиради. Бу каби моноклонал антителали препаратлар аллергик касалликларни даволаш учун ҳам мавжуд. Уларнинг тури кўп.
Достарлимабни даволаш схемаси
Максимал самарага эришиш учун эҳтиёткорлик билан ишлаб чиқилган: 500 мг дастлабки 4 доза ҳар 3 ҳафтада қўлланилади, шундан сўнг бемор ҳар 6 ҳафтада 1000 мг дан олади.
Даволанишнинг нархи
Битта ампула нархи (500 мг / 10 мл) мамлакат ва етказиб берувчига қараб 4259 дан 6798 еврогача ўзгаради. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, биринчи йил давомида даволанишнинг тўлиқ курси беморга тахминан 110.570 еврога тушади. Ўзбек пулида салкам 1.5 млрд сўм. Бу эса препаратнинг юқори самарадорлигига қарамай, кўплаб беморлар учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Ҳар қандай жиддий дори сингари, достарлимаб ҳам анемия, кўнгил айниши, диарея, бўғимлардаги оғриқлар, тери реакциялари ва қалқонсимон без касалликлари каби бир қатор ножўя таъсирга эга. Камдан кам ҳолларда турли органлар ва тўқималарнинг яллиғланиши шаклида янада жиддий асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Бироқ, бу хавфлар препаратнинг юқори самарадорлиги ва кимётерапия ва жарроҳлик зарурати йўқлигини ҳисобга олган ҳолда мақбул деб ҳисобланади.
АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) аллақачон достарлимабни тасдиқлаган ва бу унинг клиник амалиётда кенг қўлланилишига йўл очган.
Достарлимаб аллақачон аёлларда такрорий ёки ривожланган эндометрий саратонини даволаш учун ҳам тасдиқланган.
Жаҳон тиббиёти учун аҳамияти
Достарлимабнинг муваффақияти онкология тарихида янги саҳифа очади. Унинг ноёб таъсир механизми ва йўғон ичак саратонини даволашдаги таъсирчан натижалари саратоннинг бошқа турларини даволашга ўхшаш ёндашувларни ишлаб чиқишга умид беради. Тадқиқотчилар препаратни қўллашни кенгайтириш ва уни бошқа даволаш усуллари билан бирлаштириш имкониятларини ўрганишда давом этмоқдалар.
Қимматбаҳолигига қарамай, достарлимаб дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд.
💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube