Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан келган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Аёлларингиз масжидларга чиқмоқчи бўлсалар, уларни масжидлардан тўсманглар. Бироқ, уйлари улар учун яхшироқдир”, – деганлар.
Набий алайҳиссалом ушбу гапни Мадинада айтганлар. Аёллар намозларини Ҳарамда ўқир эдилар. Маълумки, Ҳарамда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намозлардан 1000 баробар афзалдир(Масжид ул-Ҳарам ва Ақсо мустасно).
Лекин шунда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар учун уйлари яхшироқдир, дедилар.
Агар аёл киши масжидга ибодатини адо этиш учун чиқмоқчи бўлса, у риоя қилиши вожиб бўлган умумий бир қанча шартлар бор:
1. Атир ёки хушбўйлантирувчи нарсалар сепмасдан чиқиши керак. Ҳадисда:
“Агар бирортангиз масжидга чиқадиган бўлса, атирланмасдан чиқсин”,
– дейилган (Муслим ривояти, 443).
2. Фитналардан омонда бўлиши керак.
3. Зийнатли ва эътиборни жалб қиладиган либосда бўлмаслиги керак.
4. Валийси унга изн бериши керак. Бироқ, валийсига ҳам аёлда юқоридаги шартлар топилган ҳолатда бўлса, уни масжиддан тўсиши мумкин эмас.
Аёллар юқоридаги шартларни бузишдан огоҳ бўлишлари керак. Баъзида у аёл ўзига ёки масжидга келган бошқаларга фитна бўлиши мумкин. Баъзида эса савобдан кўра кўпроқ гуноҳ ортириб олиши эҳтимоли бор.
Оиша онамиз (Аллоҳ улардан рози бўлсин) шундай деган эдилар:
“Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар қилаётган ишларини билганларида эди, албатта уларни масжиддан қайтарган бўлар эдилар, ҳудди Бани Исроил аёллари қайтарилгани каби!”
Ушбу ҳадислар, қайдлар ва шартлар ибодат ниятида масжидга чиқмоқчи бўлган аёллар учун келган. Бироқ, ҳозирги замонда кўчаларда ва бозорларда авратлари очиқ ҳолда, табарруж билан юриб, ўзлари ва бошқалар учун фитна манбаи бўлаётган аёллар ҳақида нима дейиш мумкин?
Аёлларни бундай ҳолатларда юришлари ўта-ачинарлидир.
Аллоҳ барчамизни тўғри йўлга бошласин, амалларимизни ислоҳ қилсин ва қалбларимизни тақво билан тўлдирсин.
Улашинг:
🔗🔗🔗
@aljameah