Университеты КСА Алжамеъа


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Linguistics


Ҳужжатларни араб тилига таржима қилиш ва Макка Мадина университетларига тақдим этиш.
Перевод документов на арабский язык и отправка в вузы КСА
العربية
English
Рууский
Ўзбек
Türk
......
🔵📝📝Саволларни ёзма равшда юборинг!!!
Admin: @talaba_ksa

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Linguistics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✅ Suratni hajmi 100 KBdan katta bolmasligi kerak.

✅ Passportniki 2 mbgacha

🛑 Yana qanday kamchiliklar bolsa barchasini toldirish kerak ( ba'zi bollarning maktabni qachon bitirganligi va baholari haqidagi ma'lumotlari ham ochib ketgan ekan...).


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Мен такфирчи эмасман. Такфир қилиш жуда ёмон амал экани ҳақида "Куфр ва такфир" деган 120 бетли китобни нашрга тайёрлаганман. Яъни, бу хусусда етарли масъулиятни ҳис қилган одамман.

Шунинг учун бемалол айтаманки: намознинг фарзлигини инкор қилган, унга қарши бўлган ва уни турли иборалар билан қонунларда тақиқлаганлар кофир бўлади ва исломдан чиқади. Бу ҳукмда уламолар ўртасида ихтилоф йўқ. Кофир бўлишнинг оқибатлари жуда ёмон. Диндан чиқиш ва солиҳ амаллари бекор бўлишдан ташқари, унинг никоҳи бузилади, ўлса кафанланмайди, ювилмайди, жанозаси ўқилмайди, мероси мусулмон болаларига берилмайди, ўзи меросхўр бўлмайди, мусулмонлар қабристонига қўйилмайди. Булар унинг бу дунёдаги жазоси.

Охиратда эса кофирни аламли азоблар кутиб турибди.

©️Mubashshir Ahmad


Нега айрим ўзбек нашрлари мусулмонлар хато қилишини пойлаб ўтиради?

Ўзбекистонда ёки дунёнинг қайсидир бир қисмида мусулмонлар бирор хато иш қилса, айрим ўзбек нашрлари танга топган телбадек олди-орқасини суриштирмасдан жар солишга тушишади. Гўёки "ана, мусулмонлар шундай, буларга қўйиб берсангиз, Ўзбекистонни ҳам шу кўйга солишади", деган маънода хабарнинг асл манбалари, тафсилотларини ўрганмай туриб хабар тарқатишга киришишади. Бу нафақат журналистик этикага зид, балки ёлғон тарқатиш, жамиятда қарама-қаршилик, бўлиниш, тарафкашликни ҳам келтириб чиқаради. Ёлғондан сув ичаётган бу нашрлар ёхуд бизни қандай қилиб алдашяпти?

Батафсил: https://azon.global/3108

©️Azon Global


🌹 СИЗ ҚАЙСИ МАЗҲАБДА ЭДИНГИЗ МОМО?

(Ўзбекнинг саволи)

Мана бугун имом мавъиза пайти,
Қора либос динга ҳилоф деб айтди.
Ҳанафийга тўғри келмас эмиш бу,
Масжидда бўлсамда нафасим қайтди.
Бундан юз йил олдин, савол бор аммо,
Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо?

Биттасига ёқмас сизнинг бурқангиз,
Яна бир аблаҳга тутган фирқангиз.
Дашном қайчисида сўзим қирқмангиз,
Қоп-қора либосда бўлса муаммо,
Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо?

Гўёки минбарда сайрарди жуҳуд,
Мўминни мўминга қайрарди яҳуд.
Дашноқ тупурганми оғзига ёҳуд,
Замин ёрилгудек, жим боқар само,
Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо?

Моликий бўлмоқлик қачондан гуноҳ?
Ё Ҳанбалий бўлсанг хатоми э вох?
Шофеъий бўлганни суймасми Аллоҳ,
Сўраяпман сиздан йиғлаганнамо,
Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо?

Давлат олса мансаб ё жон оларди,
Майли беш ўн дарра солса соларди.
"Мен жирканч маъвиза қилмайман" деса,
Сотилмас имомда обрў қоларди.
Кўзлар нам, дилда ғам, журъат хам камо,
Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо?

©Абдураҳмон Мешаян

https://t.me/MadinaUniversiteti


Суратда момоларимиз 18-асрда ўранган МИЛЛИЙ паранжи экан...
Ҳозирги ўзларини "замонавий" ҳисоблаб, паранжи ўраб, номаҳрамдан ўзларини тўсиб яшаган момоларимизга беписандлик билан қараб, уларни қолоқликда айблайдиганларга шундай дегим келади;

"Ўтмишда оналаримиз мана шунақа паранжига ўранган ҳолатда Амир Темурни, Мирзо Улуғбекни, Ибн Синони, Имом Бухорийни, АтТермизию, Жалолиддин Мангубердини ва яна қанчадан қанча буюк зотларни тарбиялаб,, вояга етказишди.

Сизчи, сиз шу ҳолатингиз билан юз йилдан бери кимларни тарбиялаб вояга етказдингиз?

Майли, сиз билганингиздек кийининг, истаганингиздек яшанг. Аммо уларга тил теккизманг!.

Сурат Xudoyberdi Zominiy укамизнинг саҳифаларидан олинди.

© Obidxon Hamidov

@MubashshirAhmad


Миллий либос тарғиботи роса кучайибди. У қандай бўлганини эсда тутиш учун бу расмни қайта қўймоқдаман.

Бошқалар, асоссиз ҳолда бефойда вижир-вижир қилавермаларинг!

@MubashshirAhmad


🌹 Аллоҳ таоло бир бандасига яҳшиликни ирода қилса, унинг тилига Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни осонлаштириб қўяди.

💠 Ибн Жавзийя роҳимаҳуллоҳ.

( بستان الواعظين 300 )

https://t.me/MadinaUniversiteti


Ажойиб маълумотлардан бири:

Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?!

Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин, у ўсиб чиқмайди. Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди.

Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач, қуйидаги нарсани кашф қилдилар. Кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб нуқсонлардан покдир.

«Парвардигоримиз барча нарсага ўз ҳилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир».
(Тоҳа сураси, 50 оят)

Карим Бахриев

@aljameah


#kun_iqtibosi

❗️ Агар имом минбарга чиқиқб, камбағалларни дунёдан йироқ бўлишга ва тақводорликка чорласа, лекин ўша камбағалларнинг озуқасини ўғирлаб ейдиган кимсалар ҳақида гапирмаса, демак у имом, даъватчининг кийимини кийиб олган ўғридир.


Шайх Мутавалли Шаровий


Миллий кийимларимиз ҳужжатларда акс этганда. Ҳар қалай аёллар дўппи кийиб ёки рўмолларини орқаларидан ўраб юришмаган. Атиги 100 йил олдин.

@MubashshirAhmad


Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ака ёзяптилар:

Икки нуқтага диққатларингни тортаман:

1-нуқта. Ғазодаги бу уруш 2023 йил ўктабирининг 7-куни бошланмади. Ва уни ғазоликлар бошламади!
Бу уруш 1947 йили Фаластин тупроқларида ясама "Исроил" давлати ташкил этилиши ва жуҳудлар ишғоли билан бошланган.

Балки ундан ҳам олдин — бундан 100 йил илгари Ғарб давлатларининг фитнаси билан Фаластинни жуҳуд сионистларига "тортиқ" қилиб юборилишидан бошланган!

Демак, ҳозир бўлаётган бу урушни ҳам сионист жуҳуд "давлат"и бошлаган! Саксон йилдан бери фаластинликларга қарши олиб бораётган генотсиди, оммавий қирғини, уй-жойларини ва тупроқларини тортиб олиши билан давом эттириб келаётган ирқчилик сиёсатининг натижасидир.

Фаластинликлар ўз ерларини ишғолчилардан озод этишга ҳаракат қилишяпти, холос. Бу нозик нуқтани ажратиб олмасак, айрим калтаўй, орқаси шилталар каби, "Фаластинликлар ўзи бошлади, демак, қирғинбаротга ўзлари айбдор!" деб юраверамиз.

Мантиқан ўйлаб кўринг: биронтаси эшигингизни тақиллатиб келиб: "Бола-чақам билан кўчада қолдим, вақтинча бошпана бериб тур", деб ялиниб-ёлвориб уйингизга кириб олса-да, сўнг ўзингизни у уйдан зўрлик билан ҳайдаб чиқариб: "Бу менинг ўз уйим!" деб туриб олса, индамай чиқиб кетаверасизми?! Эркакнинг иши бўладими шу?!

Яъни 2023 йил 7 ўктабир ҳаракати ўз уйини босқинчидан қайтариб олиш йўлида 80 йиллик тўхтовсиз курашнинг давомидир, холос.

2-нуқта. "Исроил" эллик мингга яқин тинч аҳолини қириб юборганига қарамай, фаластинликлар ватанини ташлаб қочмади ҳамда йўлбошчиларини биздаги айрим тушунчасиз кимсаларга ўхшаб: "Агар сенлар шу урушни бошламаганингда бошимизга шунча кулфат тушмас эди", деб маломат ҳам қилмади.

Аксинча, ХАМАС теварагида янада жипслашди. Ғазоликларнинг матонатига, сабрига ва енгилмас руҳига қойил қолмасдан иложимиз йўқ!

Кўзимизни сал очайлик. Асл ҳақиқатларни билайлик. Босқинчининг эмас, мазлумнинг ёнида турайлик.


#kun_iqtibosi

❗️ “Америка ислом билан келишиб олиши керак, чунки у жамиятдаги ирқий муаммони бартараф этадиган ягона диндир. Менинг сўзларим сизни ҳайратда қолдириши мумкин. Лекин ўз кўзим билан кўрган ва шахсан ўзим иштирок этган бу зиёрат (Ҳаж сафари) мени анчадан буён илгариги қолиплашган тафаккуримни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди”.


Малколм Х


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
AQShda Kaliforniya va Los-Anjelesdan keyin, endi Nyu-York yonmoqda!


[Сура Ан-Ниса': 104, 105]

Alouddin Mansur tarjimasi:

Бу кофир қавмни қувишда сусткашлик қилмангиз! Агар қийналаётган бўлсангизлар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналмоқдалар. (Шу билан бирга) сизлар Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни, савобни, шаҳидлик неъматига муяссар бўлишни, қолаверса, ғалаба қозонишни) умид қилмоқдасизлар-ку?! Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.


Албатта, Биз сизга ушбу Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ кўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏛 Пентагон Калифорниядаги йирик ўрмон ёнғинларига қарши курашиш учун 500 аскарини юборди.

🚫 Калифорниядаги вайрон қилувчи ўрмон ёнғинларига жавобан Пентагон минтақага курашда ёрдам бериш учун 500 аскар ва 10 та танкер самолётини юборди.

🇺🇸 АҚШ Мудофаа вазирлиги яқин кунларда ходимлар сонини ошириш имкониятини истисно этмаяпти. Ёнғинга қарши курашда Калифорния Миллий гвардиясининг 600 нафар аъзоси ҳам иштирок этмоқда.

🔥 Ёнғинлар камида 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва камида 135-150 миллиард 💸 доллардан ошиқ зарар келтирди.


{ وَلَنُذِيقَنَّهُم مِّنَ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَدۡنَىٰ دُونَ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَكۡبَرِ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ }
[Сура Ас-Саджда: 21]

Alauddin Mansour:
Албатта Биз улар шояд ўз (куфру исёнларидан) қайтсалар, деб уларга (Қиёмат Кунидаги) улуғ азобдан илгари яқин азобни (яъни, дунё азобини — турли кулфат-балоларни, мусибатларни) тотдирурмиз.




Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:
Албатта, Биз уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки қайтсалар. (Яъни, ўша фосиқларга охиратнинг буюк азобидан олдин бу дунёдаги яқин азобни тоттирамиз. Шоядки улар бундан сабоқ олиб, куфр ва фисқу фужурдан, ёмонликлардан қайтсалар.)


Forward from: Madina Universiteti va Saudiya hayoti !
🌹 #УНУТМАНГ

🔵 Ҳар бир ишнинг жазоси ёки мукофити ўзининг жинсидан бўлади.

америка бугун ёнмоқда 🔥🔥🔥

🟢 Бир йил ичида изроил террорчиларига ажратган ёрдам пулидан бир неча баробар зиёдаси билан ўзининг уйида ҳам бу аламларни тотиб кўрмоқда...

🔥 Ёнғинлар сабабли етказилган зарар - 200 миллиард долларга яқинлашгани айтилмоқда....

✅ Билингки, бу - дунёдаги озгина Аллоҳнинг от балосидир, ҳали оҳират бор !

🤲 Аллоҳим барчаларимизни от-сув балосидан сақласин.


2025-yilda nechta kitob o'qishni niyat qildiz?
Poll
  •   10 tadan kam
  •   10–20 ta orasida
  •   20–30 ta orasida
  •   30–50 ta orasida
  •   Undan ko'p
12 votes

20 last posts shown.