Жиноят қонунчилигидаги бир бўшлиқ ҳақида...
Жиноят қонунчилигидаги шартли ҳукм ёки синов муддати ҳақида эшитгансиз.
Яъни, суд озодликдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини тайинлаш вақтида айбдор тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, шартли ҳукм қўллаши мумкин.
Масалан, суд ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни (одам ўлимига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисасини) содир этган шахсга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган бўлсада, марҳумнинг яқинларининг даъвоси йўқлигини, ҳодиса эҳтиётсизлик орқасида юз берганини эътиборга олиб, ушбу жазони шартли деб ҳисоблаши ва 2 йил синов муддати белгилаши мумкин.
ЖПКнинг 541-моддаси 3-қисмида озодликдан маҳрум этишга шартли равишда ҳукм қилинганда синов муддатини қисқартириш ҳақидаги масала шу маҳкумнинг истиқомат жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьяси томонидан ҳал қилинади деб белгиланган.
Лекин қонунчиликда синов муддати унинг қанчаси ўтганидан сўнг қисқартирилиши, уни қисқартириш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ИИБ пробация бўлинмасдан қандай ҳужжатлар олиниши, синов муддатини қисқартириш ҳақидаги илтимосномани қайси асосларга кўра қаноатлантириш ёки рад этиш кераклиги кўрсатилмаган (Пленум қарорларида ҳам бу борада бирор тушунтириш берилмаган).
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган органлар ушбу бўшлиқни тўлдириш хусусида ўйлаб кўрсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev