АДВОКАТ 24


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.
Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.
Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!
Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.
☎️ Бизнинг телефон
+998338342403

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Суд сизнинг иштирокингизсиз сиртдан қарор чиқариб юборган тақдирда сизда шу судга шикоят қилиш ҳуқуқи бор

Фуқаролик процессуал кодексининг 285-моддасига асосан Жавобгар сиртдан ҳал қилув қарорини қабул қилган судга шу ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза беришга ҳақли.

Аризангиз суд томонидан қабул қилинган тақдирда иш шу суднинг ўзида қататдан кўриб чиқилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯГА АРИЗА ТОПШИРИШ МУДДАТИ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ ?

⚡️ САВОЛ;
Бугундан уй-жой учун бериладиган субсидияга аризалар қабули бошланганидан ҳабарим бор, лекин мен оилавий муаммоларим сабабли бугун ариза топшира олмадим. Саволим шуки, ушбу субсидия учун ариза топшириш яна қанча вақт давом этади ?

⚡️ЖАВОБ;
Президентининг 21.02.2025 йилдаги ПФ-26-сон фармонида,

➖ ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2025 йил 3 мартдан 1 ноябрга қадар қабул қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Мазкур асосга кўра, уй-жойга субсидия олиш учун аризаларни қабул қилиш 2025 йилнинг 3 мартидан бошлаб 1 ноябрга қадар давом этиши керак.

✏️ Лекин, бир ҳолатга эътиборли бўлиш лозим! Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар чекланмаган миқдорда ажратилмайли. Ушбу субсидиялар ҳудудлар кесимида ва белгиланган лимитлар доирасида ажратилади. Ҳозирги шароитда уйларнинг баҳоси бебаҳо бўлганлиги сабабли нақд пулга уй сотиб олиш учун жуда кўпчилигимизни имкониятимиз етмайди. Шу боис аҳоли орасида мазкур субсидияга эҳтиёж баланд. Эҳтиёж баландми, демак аризалар қабули 1 ноябргача давом этмайди. Сиз яшаб келаётган ҳудуд учун белгиланган анашу лимитлар бугун тугаса бугун, эртага тугаса эртага ариза қабул қилиш тўхтатилиши мумкин.

✏️ Шунинг учун бугун оилада муаммо чиқарган турмуш ўртоғингизга қараб, — "Мени тушун, азизам тушун, уй олмасам бўлмайди, оиламиз учун" денгда, эртага биринчи навбатда ариза топширгани боринг!

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


#Байрам_муборак

🌸 8-март халқаро хотин - қизлар байрами билан табриклайман...

Сизни хеч қачон бахорий гўзаллик тарк этмасин, юзингиздан кулгу лабингиздан табассум аримасин.

Ҳурмат ила "Advokat 24" жамоаси.


Bugun hamma xodimlar 1 soat vaqtli ketishi kerak!

     Mehnat kodeksining 187-moddasiga ko‘ra, bayram kunlari arafasida har kunlik ishning (smenaning) davomiyligi barcha xodimlar uchun kamida 1 soatga qisqartiriladi.

     Ertaga 8-mart —  Xalqaro xotin-qizlar kuni, dam olish kuni sifatida belgilangan bayram. Demak, bugun, 7-mart kuni barcha xodimlar 1 soat vaqtliroq uyiga ketishiga qonuniy haqqi bor.

     Eslatib o’taman, bayramdan oldingi kuni ishning (smenaning) davomiyligini qisqartirish imkoni bo‘lmagan uzluksiz ishlaydigan tashkilotlarda va ayrim turdagi ishlarda ortiqcha ishlaganlik xodimga qo‘shimcha dam olish vaqti berish yoki xodimning roziligi bilan ish vaqtidan tashqari ish uchun belgilangan normalar bo‘yicha haq to‘lash orqali kompensatsiya qilinadi.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Субсидия бўйича келаётган кўплаб саволларга жавоблар.

Субсидияни яшаш жойидан қатъий назар барча худуддан олиш мумкинми?

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли. Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади.

Субсидия учун иш ҳқани аниқлашда агар иш ҳақи белгиланган мезонга етмаса фарзанднинг даромади қўшилиши мумкинми?

Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

Талабгаор нечи бал тўплаганда субсидия олишга ҳақли ҳисобланади?

Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.

Қайси ҳолатларда субсидияга ариза рад қилинади?

Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
👉 тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
👉 тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
👉 илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;
👉 жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
👉 ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.

Агар талабгорлар сони ошиб кетса, субсидия кимга берилади?

Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади. Яъни хужжатни вақтлироқ топшириш ҳам муҳим рўл ўйнайди

Субсидия миқдори қанча бўлади?

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади.

Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


⚡️МУҲИМ

❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:

❌ тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

❌ тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; (Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди ва автомат равишда рад этилади.)

❌ илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жойни бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) ариза берувчи шу жумладан турмуш ўртоғи такрорий мурожаат қилганда;

❌ жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

❌ ойлик даромад белгиланган нормадан кам ёки кўп бўлганида;

❌ аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда.

⚠️ Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайд

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи билан меҳнат шартномаси ҳодимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.


Янги ўзгартиришга кўра, Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта жалб этилади. Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрларни кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагогларнинг меҳнат шартномаси (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли) бекор қилинган тақдирда, педагог кадр фақат ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина, яна педагог сифатида ишга қабул қилиниши мумкин";

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Бугун соат 09:00дан бошлаб ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни бугун соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорларини камайтириш

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 133-моддасига кўра давлат божини тўлашни кечиктиришга қонунчиликда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 11-бандига асосан ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги маълумотларни) текшириши лозим.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кириб келган рамазон ойининг биринчи куни муборак бўлсин!

Аллоҳим тутган рўзаларингизни даргоҳига қабул қилсин!

Қалбингизни доимо иймон нури ёритиб турсин! 🤲

Ушбу муборак ой сизга ва оилангизга тинчлик, бахт ва барака олиб келсин!
Дуоларингиз ижобат бўлсин!

Ҳурмат билан, "Адвокат 24" жамоаси.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ДХХ Японияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлади

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Япония давлатига ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилди.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


❗️ОТА БОЛАГА ТЎЛАГАН АЛИМЕНТИНИ ВАҚТИ КЕЛИБ ҚАЙТАРИБ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?

👉 Тўлаган алиментини қайтариб ололмайди-ю лекин ўзи учун таъминот талаб қилиши мумкин. Ота-она учун таъминот бериш тартиби Оила кодексида белгилаб қўйилган. Фақат қонунда бу алимент эмас таъминот деб юритилади. Кодексда нафақат ота, она хам уларни моддий томонлама ихтиёрий таъминламай келаётган вояга етган болаларидан суд тартибида таъминот талаб қилиши мумкин.

❗️Хамма ота-она хам бу таъминотни талаб қилса бола тўлайвериши керакми ?
👉 Бу таъминотни тайинлашда судлар ота-онанинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлик даражасидан келиб чиқиб иш кўради. Ким судга таъминот сўраб ариза ёзса масала унинг фойдасига хал бўлди дегани эмас бу.

❗️Бундай таъминот болаларнинг нечтасидан ундирилади ?
👉 Ота-она учун алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади.

❗️Масалан вояга етган бола ўқишда бўлса у таъминотни тўлашга имкони бўлмайдику ?
👉 Шу сабабли таъминот миқдорини белгилашда суд болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган холда иш кўради.

❗️Бу таъминотни энг кам миқдори қанча бўлади ?
👉 Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

❗️Бу таъминотни тўламаса хам бўладими ?
👉 Агар суд ота-онанинг ўз вақтида болалари олдидаги ота-оналик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаганлигини аниқласа, болаларни меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига хам таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


❓ Оталик ҳуқуқидан вос кечган тақдирда алимент тўланмайдими?

Ассалому алайкум. Оталик ҳуқуқидан воз кечиш деган нарса қонунчиликда йўқ. Агар болани биолокгик отаси бўлмасангиз оталикка этироз беришингиз мумкин.
Агар болани биологик отаси бўлсангиз, унда оталикдан вос кеча олмайсиз.
Қонунчиликда оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш деган нарса ҳам бор. Масалан, ота алимент тўламаса, ёки болаларига нисбатан жиноят содир этса ва шу каби салбий ҳолатларда суд томонидан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Оталик ҳуқуқидан маҳрум бўлганда ҳам алимент мажбурияти сақланиб қолади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Кўп хотинлилик учун жавобгарлик

Жиноят кодексининг 126-моддасига асосан кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Модданинг қисқача шарҳи, агар икки ёки ундан ортиқ хотинли шахс кўп хотинлик жиноятини содир этган деб қаралиши учун бу шахс, яъни эр ҳар икки хотини билан ҳам бир том остида умумий рўзғор асосида яшаб келаётган бўлиши шарт. Лекин бир аёл билан бошқа уйда, иккинчи хотини билан эса алоҳида уйда яшаса, рўзғорларингиз алоҳида бўлса, бунга кўп хотинли бўлиш сифатида қаралмайди. (ПС: Моддадан кўзланган мақсад икки хотинни уриштириб қўймасликни кўзлаганга ўхшайди)

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Судланганлик қачон олиб ташланади?

Жиноят кодексининг 77-моддасига асосан судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.

Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.

Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.

📌Жиноят кодекси 78-моддасида судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгилаб қўйилган.

Ушбу моддага кўра, шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;

б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;

д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;

э) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;

ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.

Жиноят кодексининг 79-моддаси (судланганликнинг олиб ташланиши) 3-қисмига кўра, ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

❗️Яъни, шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлиб, озодликка чиққанидан сўнг 15 йил мобайнида бошқа янги жиноят содир қилмаса, судланганлик ҳолати суд томонидан олиб ташланади (бу ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар учун)

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015-йил 18-сентябрдаги 13-сонли “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 4-қисми 3-бандида қуйидагича келтирилган:

Судланганликнинг олиб ташланиши ундан келиб чиққан ҳуқуқий оқибатлар судланганлик ҳолати барҳам топиши учун қонунда белгиланган муддатлар ўтгунига қадар суд қарорига асосан тугатилишини англатади. Судланганлик олиб ташланиши учун шахснинг жазони ўтаб чиққандан кейинги бенуқсон хулқ-атвори (унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чораси қўлланилмаганлиги), жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки шахснинг ўзи ЖК 79-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган муддатлар ўтгандан сўнг берган илтимосномаси асос бўлиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


#Суд_амалиёти
Алиментчиларнинг дарди

Кўпчилик алимент тўловчилар МИБ ижрочилари  томонидан четга чиқишга таъқиқ қўйиб қўйилганидан норози бўлиб бизга мурожаат қилишади. Аксарият ҳолатларда МИБ томонидан тақиқ унинг қарзи бўлмаган тақдирда ҳам қўйилади. Бунинг ҳуқуқий асосларига бирма бир тўхталиб ўтамиз ва ижрочиларнинг харакатлари ҳуқуқий тартибини тушунтирамиз.

Оила кодексининг 145-моддасига асосан  Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130—134-моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт. Яъни алимент тўловчи 3 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиқаётганда  алимент тўлаш тўғрисида келишув тузади ва бу келишув нотариал тасдиқланиши шарт.

Шунда савол туғилади агар сафар 3 ойдан кам муддатга бўлса, масалан турли саёҳатларга, умра сафарларига ёки иш юзасидан бизнес учрашувларга борганда тартиб қандай бўлади? Бу вазиятда МИБ ходимининг таъқиқ қўйишга ваколати борми?

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 42-1-моддасига асосан Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли экани белгиланган.

Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.

Аксарият ҳолатларда амалиётда алимент тўловчи шахснинг қарзи бўлмаса ҳам уларга тақиқ қўйиб қўйилади. Бу қанчалик асосли? юқоридаги моддага этибор қаратилса,  " талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда" деб такидланмоқда бундан келиб чиқалики, ижрочи қарздорлиги бўлмаган шахсга нисбатан хорижга чиқишга таъқиқ қўйиши ноқонуний.

Мана шундай ҳолат вужудга келганда нима килиш керак?

Мазкур модданинг ўзида Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкинлиги белгиланган. Агар сиз МИБ ходимининг қарори устидан маъмурий судга мурожаат қилган тақдирингизда суд ноқонуний чиқарилган ҳақиқий эмас деб топади .

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

⁃ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Алимент тўлаётган ходимнинг ойлигидан 50 фоизгача ушлаш мумкинми ёки 70 фоизгачами?

Меҳнат кодексининг 270-моддасига асосан Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг эллик фоизидан ошиши мумкин эмас. Бироқ мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликдан ушлаб қолиш миқдори ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг етмиш фоизидан ошиши мумкин эмас.

Яъни алимент мажбурияти мавжуд бўлган ходимнинг 70 фоизгача ойлигидан ушлаш мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


“Тарих” ўқитувчиси “Ҳуқуқ”дан дарс бериши мумкинми?

Амалиётда “Тарих” таълим йўналиши битирувчиларига улар таҳсил олган олий таълим муассасаларининг ўқув режаларида “Ҳуқуқ” фани мавжуд эканлигини инобатга олиниб, умумий ўрта таълим мактабларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан дарс соатлари бериб келинарди.

❌Лекин ҳозирги кунда “Тарих” таълим йўналиши битирувчиларига “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан дарс соатлари ажратилмайди.

Сабаби, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1-августдаги 238-сонли буйруғига келтирилган 12-иловага кўра, фан ўқитувчиси учун — фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлиги ёхуд фан йўналишига (хусусиятига) тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатганлиги талаб этилади.

Яъни, уларда “Тарих” таълим йўналиши битирувчиларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан дарс ҳуқуқи мавжуд эмас.

Мисол учун, 5120300 — Тарих (жаҳон мамлакатлари бўйича) бакалавриат таълим йўналишини олиб, таҳлил қилиб кўрамиз:

Ушбу таълим дастурининг тавсифига кўра, Тарих (жаҳон мамлакатлари бўйича) бакалавриат таълим йўналиши касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:

умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи ва Дунё динлари тарихи, Миллий истиқлол ғояси, Маънавият асослари фанларидан ўрнатилган тартибда дарс бериш;

моддий ва маънавий ёдгорликларни ўрганиш ва қўриқлаш масалалари билан боғлиқ тадқиқот ишларида иштирок этиш;

ҳуқуқ-тартибот органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда жойлардаги маънавият ва маърифат марказларида ишлаш;

музейларда, ахборот-ресурс марказларида, турли тадбиркорлик субъектларида, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ва шу кабиларда фаолият юритиш.

Кўриб турибмизки, Тарих (жаҳон мамлакатлари бўйича) бакалавриат таълим йўналиши таълим дастурининг тавсифида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан дарс бериш кўрсатилмаган.

Маълумот учун:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 6-апрелдаги 189-сон қарорида 2030-йил 1-январдан бошлаб мактаб таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 27-августдаги 532-сон қарори билан умумтаълим муассасаларида ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимлар бепул асосда 2026-йил якунига қадар босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлашдан ўтказилиши белгиланган.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


БОБОСИ НЕВАРАСИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШИ МУМКИНМИ?

🔺Оила кодексининг 79-моддаси Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида. Унга кўра:

🟣Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:

⏱ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

⏱узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

⏱ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

⏱муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;

⏱ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

☝️Юқоридаги ҳолатлардан бири рўй берса, бобо ёки бувиси фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга ариза бериб суд тартибида оналик ҳуқуқидан маҳрум этиб, болани ўз тарбияларига олиши мумкин. Агар юқоридаги ҳолатлар юз бермаса, бола қизингизни тарбиясида қолади, фақатгина бобоси, бувиси бола билан бир ҳафтада бир марта кўришиб туриши мумкин бўлади. Асос Оила кодексининг 77-моддаси бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туриш ҳуқуқи ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

🔺Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.

🔺Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

🔻Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

20 last posts shown.