Advokat Xondamir Kulbayev


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Мазкур каналда профессионал фаолиятимда дуч келаётган, муҳокамага муҳтож бўлган ҳолатлар ҳамда ўз нуқтаи-назарим келтириб борилади.
Шахсий мурожаатлар учун: https://t.me/advokatga_savol

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Байрамингиз муборак бўлсин қадрли аёллар!

@advocatekulbayev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Онамнинг олдида ўтирганимда, мен олимпия шоҳсупасида турганимдан 1000 марта бахтлироқ эдим”

Кураш бўйича 3 карра олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиев

инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

@advocatekulbayev

2k 0 12 1 41

Етимнинг ҳаққига беэътибор Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги!

Манабу расмдаги уйга қаранг, ушбу чердакда қурилган, нормал яшаш шароити бўлмаган уй 18-ёшга тўлган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага Ижтимоий ҳимоя миллий агентилги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Қ.Ражабовнинг 2024 йил 26 декабрь кунидаги 133-AF-сонли буйруғи билан ажратилган.

Уй ажратилган бола олдимга келиб адвокатлик маслаҳатини сўради, у билан 1 соатлар гаплашдим: 20 дақиқа иш ҳақида, 40 дақиқа чақалоқлигидан (ташлаб кетилганидан) буён бошидан кечирган қийинчиликлари ҳақида. Унга pro bono асосида (бепул, беғараз ихтиёрий юридик ёрдам) хизмат кўрсатишга қарор қилдим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5216-сонли Қарори 2-банди “б” кичик бандида:

“етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:

кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мансарда ва цокол қаватларидан уй-жой харид қилиш;”, - деб кўрсатиб ўтилган.

Уйнинг мансарда қисмидан (том остидаги чердак қисми) етим болага уй ажратмаслик талаби Президент қарорига ўзгартириш сифатида 2024 йил 14 ноябрь куни киритилган. Яъни жаноб Қ.Ражабов ва ушбу ишга маъсул бошқа шахслар ушбу ўзгартиришни била туриб, талабга жавоб бермайдиган уйни етим болага тиқиштиришган!

Мани фақат 2 та савол қизиқтираяпти:

1. Давлат томонидан етим болаларга уй берилиши учун етарлича маблағ ажратилаяптими ўзи?

2. Ажратилмаётган бўлса майли, лекин агар ажратилаётган бўлса - манашунақа чердакда жойлашган уйни суд-экспертиза органларидан баҳолатсак, баҳолаш хулосаси билан ажратилган пул маблағи бир-бирига мутаносибми?

Ман-ку ушбу уйни ҳимоям остидаги болага ажратилмаслигига эришарман, лекин шу уй яна бошқа қайсидир етим боланинг чекига тушади-ку? Агентликнинг ушбу соҳадаги фаолияти тўлиқ текширувга муҳтож!

Мана вилоят прокурори (А.Мирзаев) нимани қонун жиҳатдан текшириши керак. Мана вилоят ДХХ раҳбари (Э.Урунов) нимани оператив жиҳатдан назоратга олиши керак.

P.S. Ҳудди шундай, Давлат томонидан уй ажратилишида муаммога дуч келаётган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бизнинг адвокатлик бюромизга мурожаат қилишлари мумкин. Уларга бепул юридик ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev




Бандаларининг ҳар икки дунё саодатини кўзлаб, рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Умматларига меҳр кўрсатиб, рўза тутмоқни барча сир-асрорлари ила ўргатиб кетган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо жанобларига абудул абад саловоту саломлар бўлсин!

Диндош биродарларига рўза ҳақидаги оят ва ҳадисларни етказиб, таълим берган саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин!

Қуръон ва суннатдан рўза ҳақидаги маълумот ва таълимотларни чуқур ўрганиб, улардан тегишли аҳкомларни чиқариб, тартибга солган ва осонлаштириб кетган мужтаҳид уламоларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!

(Ҳадис ва ҳаёт. 9-жуз. Рўза китоби. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад юсуф)

Hilol eBook иловаси орқали бепул ўқинг.

Муқаддас Рамазон ойи мубрак бўлсин!

@advocatekulbayev


Буюк Аллоҳнинг ал-Адл (Мутлақ адолат қилувчи) сифатига суюниб ва Унинг Ўзигагина таваккал қилиб, биз бугун фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш ихтисослигини (лицензиясини) қўлга киритдик!

Энди нафақат жиноят ва маъмурий ишларда, балки фуқаролик ва иқтисодий ишларда ҳам (full qualification) адвокатлик фаолиятини олиб борамиз, Худо хоҳласа.

P.S. ман жангариман, жангчиман, манга жанг берила, octagon лига! )))

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шу reels ни 30 марталар кўрдим ўзиям. Ҳақиқий motivation!

17 ёшли Азизбек Зайлобиддинов Harvard га 100 % лик (360.000$) грантни қўлга киритибди!

This is just my unfulfilled dream 🤩


@advocatekulbayev

3k 0 71 5 46

ЖПКга тупуриб қўйган Аминов

Манабу фотосуратларга қаранг, гўёки ҳаммага дарс бўлиши учун Энергетика тизимида жиноятга йўл қўйган мансабдорлар мажлислар залини ўзида қамоққа олинмоқда.

биринчидан, тўғри, ЖПКга кўра маъсулнинг суднинг қарорисиз 48 соатгача, ЖПКнинг 221-моддасида кўрсатилган 4 та асоси бўлганда шахсни ушлаб туришга ҳаққи бор. Лекин бу ваколатни Давлат одамларни йиғилишда қамаб, бошқаларга “тарбия бериб қўйиш” учун бермаган! Бу ваколат, суд томонидан гумонланувчига (айбланувчи) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилгунича, гумонланувчи қочиб кетмаслигини таъминлаб туриш учун берилган.

Ушлаб туриш ҳам процессуал мажбурлов чоралари таркибига киради, ЖПКнинг 213-моддаси 1-қисмига кўра:

“Жиноят процесси иштирокчиси тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган бўлса, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва ҳукм ижросини таъминлаш учун зарур бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда мажбурлов чораларини қўллашга ҳақлидир.”

иккинчидан, урра-урра қилиб янги Конституциямизни қабул қилаётганимизда Миранда қонуни талабларини унда акс эттирган эдик. Яъни, “шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт”, - деб. (Конституция 27-моддаси 4-қисми) Шунингдек, шахсни ушлаб жараёни видеотасвирга олиниши мажбурий.

Ушлаш жараёнининг видеоасини жамоатчиликка кўрсатишларини талаб қиламан. Қани кўрайликчи, шахсларни қайси асосга кўра ушлаб, қайси ҳуқуқларини уларга тушунтиришган экан!

Бош прокурор ўринбосарининг нима ҳаққи бор, ўзича энергетикларни “қўрқитиб қўйиш” мақсадида, ЖПКнинг 221-моддасидан фойдаланишга.

Ҳуқуқий-демократик Давлатда яшаяпмизми ёки ўз ваколатларини кўз-кўз қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва Қонун мақсадларига тупуриб қўйган амалдорлар кўланкасидами?

Қамоққа олинган фуқаролар айбли-айбсизлиги бўйича умуман фикр билдирмайман, балки улар ҳақиқатан учига чиққан айбдорлардир. Лекин гап шахсни ушлаш вақтидаги ҳуқуқлари ҳақида кетмоқда.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev

3.5k 0 30 16 49



Буни қадрини органда ишлаб чиққанлар билади.

Худога шукр!

@advocatekulbayev

2.3k 0 10 19 64

ДХХнинг “кураторлар” тизими Навоийда ҳалиям қудратли(ми?)

Мазкур жиноят иши юзасидан ҳозирда апелляция инстанцияси давом этмоқда ва суд қарори эълон қилиниши арафасида. Бу жиноят иши юзасидан ҳам журналистик, ҳам адвокатлик суриштируви натижаларини тайёрлаб қўйганмиз, шунчаки суднинг қарор қабул қилишига бирор таъсир ўтказмаслик учун ОАВда эълон қилмай турибмиз.

Апелляция инстанциясида тергов бирор асоссиз қўйиб берган зарар миқдори назорат-ўлчови натижасида деярли 100 бараварга камайиб кетди.

Энди, баъзи бировлар, ДХХнинг судлар бўйича “куратори”ни судьяларнинг олдига юбораётгани ҳақида инкор этиб бўлмас далиллар бизга етиб келмоқда.

Оғайнилар, келинглар ўйнасак ўйинни ғирромсиз ўйнайлик. Бу суд процессидаги ҳар бир адолатсизлик учун Қонун олдида жавоб беришингиз бор!

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev

2.8k 0 40 15 44

Ўзим ҳақимда...

Манимча аудиторияга ўзимни таништириш вақти келди.

Мен, адвокат Кулбаев Хондамир Бахтиёрович Навоий вилояти Навоий шаҳрида туғилиб катта бўлганман.

Ота ва она қариндошларим ичида биринчи юрист ўзимман. Ихтисослаштирилган мактабнинг ҳуқуқ синфида ўқиганман. Кейинчалик Навоий кончилик коллежини тамомлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ўқишга кирганман. (тарихдан 36/36 тўғри жавоб билан деярли 200 балл тўплаганимни мақтанмасам бўлмайди 🫠)

Академияда тўлиқ ҳамма маърузаларни ухлаб ўтказганман.🥱😴 Мени курсдошларим ҳам кузатиб боришгани учун кўп ёлғон гапларни ишлатиб ўзимни мақтай олмайман.🤭

Академиянинг тергов фаолияти йўналишини тамомлагач олдин вилоятимизнинг шимолий чеккаларида Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарларида терговчи бўлиб ишладим. Кейин вилоятимизнинг энг ёнадиган бомбей жойида – Кармана туманида терговчи бўлиб ишладим. 🕵️

Охирги жиноят ишим бу – Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликларни тергов гуруҳи таркибида тергов қилиш бўлган.

Тўйим олдидан Давлат ишидан чиқиб кетиш қарорим реалликка яқинлашди ва ўз хоҳишимга кўра Давлат ишидан бўшаб, адвокатлик фаолиятини бошладим. Олдин айтганимдек ишдан чиқиб кетиш сабабларини кейинроқ вақти келса бўлишаман. Лекин иш оғирлиги, бошлиқлар билан келишмаганим, бирор ёмон иш қилиб қўйганим ёки ойлик камлиги учун ишдан кетмаганман.🚩

Терговчилик фаолияти менга жуда катта тажриба берди, айниқса устозларим фундаментимни пишиқ қилиб қуйишган. Устозларимдан кўп гап эшитардим, баъзи устоздарим тамомлаб олиб кирган жиноят ишимни йиртиб-йиртиб ўзимга қайтариб беришарди, бориб бошқатдан дело қилардим. Бу тарбия учун улардан бугун жуда миннатдорман, чунки шу тарбия бўлмаганда ҳозир “гонарари фалон сўмлик” адвокат бўлолмасдим.

Мана охирги икки йилдан бери адвокатман, охирги бир йилдан бери ҳуқуқий блог юритаман. Орзуларим ва мақсадларим кўп ва улар етарлича катта. Лекин абитуриентлигимдан бери битта одатим бор – мақсадларимни айтишни ёқтирмайман. Балки кун келиб ўз мақсадларимни аудиториям билан бўлишишни бошларман, билмадим. 🤷‍♂️

Канал юритишда SMM қоидаларига умуман риоя қилмайман, қачон хоҳласам ўшанда пост қўяман, каналим ихчам ва қизиқарли бўлишини хоҳлайман.

Ушбу блогда Сиз асосан жиноят ҳуқуқи ҳақидаги постлар билан танишиб борасиз. Ҳар бир ҳуқуқий постим ўта профессионаллигига ишончим комил. Ушбу канални кузатишда давом этинг, ҳали жуда кўп қизиқарли нарсалар олдинда ва уларни бирга қарши олиб борамиз!

@advocatekulbayev

2.4k 0 12 24 116

Шедевр!

@advocatekulbayev


Алишер Навоий

Алишер Навоий таваллуди арафасида ҳамма у кишини эслаб қолади, Навоийхонликлар, ғазалларни ижтимоий тармоқларда чиройли айтиб чиқишлар кўпаяди. Бу яхши.

Аммо, мени ташвишга солган нарса шуки, ҳамма бу донишманднинг асарларини фақат “усти”ни ўрганишади, унинг “ичи”ни ўрганиш, ҳар бир ғазалнинг мағзини чақиш бир четда қолиб кетади. Навоий асарларининг энг тубида муқаддас динимиз – Ислом туради.

Мисол учун, Алишер Навоийнинг:

Одами эрсанг, демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.


байтини ҳамма билса керак. Ушбу байтнинг ўзи ҳам атеистик совет мафкурасида бузиб қўлланилганки, бугун шу ҳолга келган. Аслида, мазкур байтнинг асл кўриниши қуйидагича:

Одами эрсанг, демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғами-ю, дин ғами. (халқ ғами ва дин ғами)


Шоир ИНСОН моҳиятини унинг ижтимоий фаолиятида – жамиятга фойдали касб билан шуғулланиши, халққа манфаати тегиши, одамларнинг оғирини енгил қилишида деб, ҳамда дин муҳофазасида - ўз дини буюрган амалларни бажариб, дин қайтарган амаллардан ўзини тийишида, деб билади.

Унинг халқ ва дин ғамини ўз ғами деб билмайдиган, замонавий лағжада “моя хата с краю” деб яшайдиган инсонларни одам қаторига қўшмаслиги бежиз эмас. Чунки бундай инсонлар мамлакатни ривожланмаслик таназзулига олиб келувчи энг асосий фактордир.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev




Иштирокчилик шаклларини давом эттирамиз....

Оддий иштирокчилик vs Мураккаб иштирокчилик

Мазкур иштирокчилик шакллари орасидаги асосий фарқ бу – олдиндан тил бириктириш (сговор) бор-йўқлигида.

1. Оддий иштирокчилик ЖКда “бир гуруҳ шахслар томонидан” деб кетилган. (ЖКнинг 104, 118, 277-моддалар ва ҳк)

Мисол учун, битта одамни 2 киши уриб-дўппослаётганда 3-киши келиб, улар билан келишмасдан қўшилиб дўппосласа “групповой” бўлиб кетаверади.

2. Мураккаб иштирокчилик эса “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” деб белгиланади. (ЖКнинг 167, 168, 169 ва бошқа кўплаб моддалари)

Мисол учун, Давлат пулларини 2 та мансабдор ўзлаштирмоқчи бўлса, улар олдиндан шуни келишиб олишлари керак ёки бир мансабдор иккинчи шеригини ноқонуний ишлари ҳақида ҳабардор бўлгани ҳолда унга ёрдам берган бўлиши лозим.

Энди эътиборингизни мазкур 👇 суд ҳукмига қаратинг: Тергов органи бир нечта мансабдорларни мураккаб иштирокчиликда ЖКнинг 167-моддаси билан айблаб берган эди. Бунда А исмли мансабдор ўз манфаатларида Давлат пуллари ажратилишини ташкиллаштирган ва бу пулларга эга бўлган. Қолган B,C,D…. каби мансабдорлар эса белгиланган ҳужжатларни имзолаб беришган.

Судда, қолган B,C,D… иштирокчилар А нинг жиноий ниятидан хабардор бўлишмагани ўз исботини топди. Шу сабабли ҳам суд бу кейсда мураккаб иштирокчилик мавжуд эмаслигини, аммо оддий иштирокчилик мавжудлигини келтирган. Аммо иштирокчиларнинг айбловида 167-моддани қолдирган.

Ваҳоланки, бундай ҳолатда суд қолган B,C,D…. иштирокчиларнинг қисмини оқлаши зарур эди. Чунки "сговор" бўлмаган ҳолатда 167-модданинг таркиби ҳам бўлмайди!


Каналга уланиш:
@advocatekulbayev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энди манабу фрагмент жиноий уюшманинг яққол мисолидир.

ЖК 29 моддасига кўра, икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади.

Жиноий уюшманинг энг хос белгиларидан бири бу кучли иерархиянинг (рахбар ва аъзоларнинг бир-бирига кучли бўйсунуви) мавжудлигидир.

Жиноий уюшма асосан ўта оғир ва Давлат сиёсатига қарши жиноятларни содир этиш учун тузилади. АҚШдаги Итало-американская мафия (La Cosa Nostra) ҳамда Россиядаги Воровской мир («Воры в законе») тизими барча замонлардаги жиноий уюшмаларнинг энг машҳурларидан ҳисобланишади.

@advocatekulbayev

3k 0 14 4 17

Уюшган гуруҳ айблови таҳминан мана шу кўринишда конкертлаштирилган бўлиши лозим.

@advocatekulbayev


Уюшган гуруҳ (ОПГ)

Жиноят кодекси 29-моддасига кўра жиноятда иштирокчилик шакллари 4 ҳил:

Оддий иштирокчилик;
Мураккаб иштирокчилик;
Уюшган гуруҳ;
Жиноий уюшма.

Уюшган гуруҳ белгиси оғирлаштирувчи белги бўлиб ҳисобланади ва ушбу гуруҳ билан қамалганлар “от звонка до звонка” (яъни берилган муддатни тўлиқ) ўтиришади.

Лекин, ҳозирги амалиётда тергов органлари томонидан жиноят ишлари ушбу белги билан асоссиз оғирлаштирилмоқда! Амалиётда мураккаб иштирокчилик билан уюшган гуруҳнинг фарқига боришмаяпти:

Мураккаб иштирокчилик:

ЖКнинг 29-моддасига кўра - икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилади.

Уюшган гуруҳ

ЖКнинг 29-моддасига кўра - икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади.

ОПГ (организованная преступная группа) тушунчасига фақат биргина Пленум қарорида кенгайтирилган таъриф берилган.

“Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий суд Пленум Қарорининг 5-бандига кўра - уюшган гуруҳ деганида транспорт воситаларини олиб қочиш ёки бошқа жиноятларни содир этиш мақсадида икки ёки ундан кўп шахсларнинг барқарор бирлашмаси тушунилиши керак.

Жумладан, жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилганлиги, жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсунишлик жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан далолат беради.

Мисол: “Слова пацана” сериалидаги ўсмирларнинг жиноий гуруҳлари - уюшган гуруҳ (ОПГ) тушунчаларига яққол мисол бўлиши мумкин.

Жиноят ҳуқуқи китобларида мураккаб иштирокчилик, уюшган гуруҳ, жиноий уюшма бу - олдиндан тил бириктириш иштирокчилигининг даражалари деб тушунтирилган.

“Суд ҳукми тўғрисида”ги Пленум қарорига кўра - агар жиноят олдиндан тил бириктирилган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, айблов ҳукмининг тавсиф қисмида ҳар бир жиноят иштирокчиси томонидан айнан қандай жиноий ҳаракатлар содир этилганлиги аниқ кўрсатилиши лозим.

Терговчилар айб қарорларида ҳам нимага ҳолат уюшган гуруҳ деб баҳоланаётганини, ҳар бир иштирокчининг гуруҳ таркибидаги аниқ вазифаси ва ролини кўрсатиб кетиши лозим.

P.S. мураккаб иштирокчилик ва жиноий уюшма белгилари жуда умумий бўлиб, ҳар иккаласида ҳам такрорланади. Қонун чиқарувчи мураккаб иштирокчилик ва уюшган гуруҳ тушунчаларини бир биридан конкрет фарқлаб бериши шарт.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev

2.5k 0 22 12 22

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу гапларни эшитинг...

Охиратингиз обод бўлсин, ИСЛОМ КАРИМОВ!

@advocatekulbayev

5k 0 45 5 48
20 last posts shown.