20$ (йигирма доллар) ни деб 7 йилга қамалган йигитча ҳақида.
Дубайдан Тошкентга парвоз қилаётган йигитчага “Илтимос, шуни ўзингиз билан олиб ўтинг, ҳар бир коробкаси учун 20$ берамиз” деб телефон бериб юборишди.
Ичидан гиёҳвандлик моддаси топилди Тошкент аэропортида. Тергов бўлди, суд бўлди, йигитча 7 йилга қамалди.
Ҳеч қачон, ҳеч кимдан етказиб бериш учун аэропортдан нарса (телефон, дубайский шоколад ва ҳ.к.) қабул қилиб олманг. Тергов ҳам, суд ҳам бу нарса сизники эмаслиги ҳақидаги важларингизни инобатга олмайди!
Битта судьяга “Нега унақа оғир жазо бердингиз, нарса уники эмаслигини билардингизку” десам, “Бунақаларга раҳмингиз келмасин, пул учун ватанини ҳам сотиб юборади бунақалар” деб жавоб берди.