Адвокат Мукадамов


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Жиноий ишлар бўйича АДВОКАТ (по уголовным делам)
Для связи (алоқа учун): @mukadamov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Спиртли ичимликлар ичманг, ўласиз.


Тадбир ўхшамай қолипти, кимнидир ҳаётини сақлаб қолдимми шунда?


Тасодифан билиб қолдим, бугун бўлиб ўтадиган тезкор тадбирда мансабдорлардан бири пора олаётган пайтда қўлга тушади.

Пора олманг.


01 888 BBB авторақами сотилганидан давлат қанча фойда топди?

Шу рақам аукционда деярли 1 млрд. сўмга сотилганини кўпчилик ҳазм қила олмай, роса негатив изоҳлар ёзганини гувоҳи бўлдик.

Одамларимиз жазавага тушиб “Одамларга яхшилик қилса бўлмасмиди?”, “Ҳаром топган бу пулни”, “Масжид қурса бўлмасмиди охиратини ўйлаб?”, “Минглаб талабаларни контрактини тўлаб қўйса бўлмасмиди?”, “Қийналган, оч-наҳор етим-есирларга берса бўлмасмиди?”, “200 грамм темир бўлагига ҳам шунча пул тўлайдими?” каби сон-саноқсиз негатив ёғдиришди.

Қонунчиликдан, аукциондан тушган пуллар тақсимотидан хабари бор профессионал ҳуқуқшунос, адвокат сифатида авторақамлар шунақа қиммат нархларда сотилишидан жуда ҳам хурсандман. Нега?

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 йилдаги 683-сонли Қарорининг 3-бандига мувофиқ, давлат рақами белгиларини аукцион орқали сотилишидан тушган маблағнинг БҲМнинг 3,5 баравари (ҳозирги кунда 1.312.500 сўм) шу тунукани ясаш учун ушлаб қолиниб, қолган 80 фоизи-Давлат бюджетига (муҳокама қилинаётган рақам мисолида айтадиган бўлсам, деярли 800 млн сўм давлат бюджетига йўналтирилади), 20 фоизи-ИИВ моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус жамғармасига юборилади.

Давлат бюджетидан ўқитувчилар, врачлар, давлат хизматчиларига ойлик, пенсиядаги ота-онангиз, бобо-бувингизга пенсия, ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламга ёрдам пули берилади, бузилган йўллар таъмирланади, инфраструктура объектлари қурилади ва ҳ.к.

Шунинг учун бу ишда, бировни чўнтагини ковламасдан, унга ақл ўргатмасдан, қанча катта пулга сотилса, шунча хурсанд бўлиб юришимиз керак. Эсланг, илгари таниш-билиш қилиб, бировга пора бериб олинарди шу рақамлар.

P.S. Олийгоҳларда “суперконтракт” гуруҳлари жорий қилиш, авторақамларнинг аукцион орқали сотилиши ташаббускори ўзимман.

Адвокат Мукадамов Бобир


Forward from: Akbar Tashkulov
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌐 Энди lex.uz да ҳуқуқий саволларга сунъий интелект жавоб беради.

🌐 AI will answer to legal questions in lex.uz platform

🌐 Теперь искусственный интеллект будет отвечать на правовые вопросы в lex.uz.

Facebook | Instagram | LinkedIn


Пулингиз йўқми? Муаммолар гирдобидан чиқа олмаяпсизми? Қарзларингиз кўпайиб кетганми? Иш топа олмаяпсизми? Сизга нисбатан адолатсизлик бўляптими? Бу нарсаларнинг ҳаммаси аслида умуман аҳамиятга эга эмас нарсалар, соғлик-саломатлик олдида.

Кўзларингиз бор, кўряптими? Аллоҳга шукр!

Қўл-оёқларингиз, барча бармоқларингиз бор, ишлаяптими? Кесиб ташланмаганми? Аллоҳга шукр!

Ақл-ҳушингиз жойидами? Аллоҳга шукр!

Ўзингиз ҳожатга чиқа оласизми? Ювина, чўмила оласизми мустақил равишда, бировларнинг ёрдамисиз? Аллоҳга шукр!

Овқатни чайнай оляпсизми? Овқатингиз ҳазм бўляптими? Аллоҳга шукр!

Тасаввур қилинг, оёғи ампутация қилинган миллиардер ёнингизга келиб, “жамики бойлигимни санга бераман, манга оёғингни берасанми?” деса, берасизми оёғингизни?

Ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсаларни Аллоҳ бизга шундоқ берган, бугун эрталабдан шу нарсаларни ўйлаб қолдим. Аллоҳга беҳад шукр, соғ-саломат бўлганим учун. Қадриятларим бугундан бошлаб ўзгарди.


Насиб бўлса адвокатлик хизматлари нархини 1-апрелдан оширамиз


Эр хотинига: Насиб бўлса сенга хиёнат қиламан


Такси ҳайдовчиси пассажирга: Насиб бўлса аварияга учраймиз.


Судья судланувчига қарата: Насиб бўлса сани қамайман


Forward from: GENERALISSIMUS
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Nasib boʻlsa, kelasi yil 1-apreldan elektr va tabiiy gaz tariflari oshadi” — Jamshid Qoʻchqorov

Senat yalpi majlisida “2025-yil uchun O‘zbekiston Respublikasining Davlat byudjeti to‘g‘risida”gi qonuni muhokama qilindi. Qonun yuzasidan bosh vazir o‘rinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri Jamshid Qo‘chqorov maʼruza qildi.

Batafsil

@generalissimo_marshal


Тоштурмага наркотик кирадими?

Тоштурмада ўтирганларга наркотик воситалари ажойиб усулда кираркан.

“Кийимлари наркотик аралашган сувга ивитилади ва яқин қариндошлари орқали ичкарига киритиб юборилади, ичкарида яна бир марта сувга ивитилади ва керакли миқдорда суюқлик олиниб қуритилади”, деб гапириб берди исмини ошкор қилишни хоҳламаган фуқаро.


Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга мос келиш-келмаслигини билмайман. Лекин ички ишларнинг масъул раҳбарлари тергов ҳибсхоналарида текширув ўтказишлари керак деб ҳисоблайман, зеро наркотиклар миллат ёшларининг умрини барбод қилмаслиги керак.

Адвокат Мукадамов Бобир


Ман адвокатларга, адвокат стажерларига ва адвокат бўлиш ниятидаги номзодларга шаҳар марказида (Сайилгоҳ (Бродвей)да) барча керакли шароитларга эга иш жойи таклиф қиламан.

Бир ойлик тўлови 200 АҚШ доллари (МБ курсида сўмда тўланади).

200 АҚШ доллари топа олармиканман деб шубҳаланган номзод, адвокатликни йиғиштириб қўяверса ҳам бўлади.

Имкон қадар иш (ўзаро манфаатли шартларда) ҳам бериб тураман.

Манда бюро, шунинг учун ўзингиз бюро очишингиз ёки амалда ишлаб турган адвокатлик тузилмасида рўйхатда туришингиз керак бўлади. Бирга ишлаймиз, лекин “қозонимиз алоҳида қайнайди”. Вақт синовидан ўтганлар билан бирга кейинчалик фирма очишни режалаштирганман.

Қизиқ бўлса, суҳбатни шахсийда (@mukadamov) давом эттирамиз.


Forward from: GENERALISSIMUS
Shu vaqtgacha biror tanishingiz kredit olayotgan paytda unga kafil bo‘lib berib, pushaymon bo‘ldingizmi?

Ular kreditini o‘z vaqtida yopmagani uchun, qarzlar majburan sizning hisobingizdan yechib olindimi?

Agar javobingiz “ha” bo‘lsa, demak siz yolg‘iz emassiz.

Chunki juda ko‘pchilik oradan qanchadir vaqt o'tibgina kafillikning asl mohiyatini tushunib va uni bekor qilishga urinadi.

Xo‘sh, buning imkoni bormi?

Javob oddiy – faqat bank va qarz oluvchining roziligi bilan buni uddalasa bo‘ladi.

Agar siz kafillikni bekor qilishni istasangiz, bank va qarzdor (kredit olgan tanishingiz) bilan kelishib olishingiz kerak.

Biroq, ko‘pincha bank yoki qarzdor bunga rozi bo‘lmaydi, chunki kafillik xavfsizlik chorasi deb hisoblanadida.

Tushunganingizdek, kafillikdan bir tomonlama faqat o‘z xoxishingizga ko‘ragina voz kechishingizga yo‘l qo‘yilmaydi.

Masalan, shartnoma tuzilganidan keyin ishingizdan ayrilsangiz, kasal bo‘lib qolsangiz, qarzdor bilan janjallashib qolsangiz ham kafillik o‘z kuchida qolaveradi.

Kafillik qachon bekor qilinishi mumkin:

⏺ qarzdor oldidagi majburiyat to‘liq bajarilganligida;

⏺ majburiyat kafilning roziligisiz o‘zgartirilganda (foiz stavkasi yoki kredit miqdori oshirilsa);

⏺ kafillik shartnomasining amal qilish muddati tugaganda;

⏺ bank kafilning roziligisiz qarzni boshqa shaxsga o‘tkazganda.

Yana bir yo‘li kafilni almashtirishni so‘rab bankka murojaat qilish, agar tomonlar kelishsa kafilni boshqa shunday shaxsga almashtirish mumkin.

Ma’lumotlarimiz foydali bo‘lgan bo‘lsa, like bosing va do‘stlaringizga ham ulashing.

@generalissimo_marshal


Абдумалик ака, туғилган кунингиз билан табриклайман ҳамкасб!

Доимо ғалаба қозониб юриш насиб қилсин! Соғлик, сиҳат-саломатлик тилайман!

P.S. Абдумалик Абдуллаев-жиноий ишлар бўйича энг зўр адвокатлардан бири.


Адвокатлар учун шаҳар марказида иш жойлари бор. Ойлик тўлов 2.500.000 сўм.


Мошенник манга алоқага чиқди 😁


#фирибгарлик

Шахсийга шундай хабар келди.

Ассалому алейкум Бобир ака!
Узр безовта килдим,кеча Бир инцидент бу́лганди хамкасбимда,саклаб колдим.
Қаллоблар унга телефон килиб,видеозвонок орқали хам алоқага чиқиб,номига кредит олинябти дейишган. Илова жунатишган,билишим бўйича у илова СМС кириш/чикишни назорат килади,телефонда мавжуд қурилмаларни ҳам.
Суҳбатга аралашиб,гувохномасини сўраганимда қалбаки хужжат жўнатишди.
Илтимос шунм гуруҳларга жўнатишга ёрдам берсангиз.


2 жойим бор, яқинда (ремонт битгач) яна 2 та жойим битади


Forward from: Адвокат Мукадамов
Адвокатлар ва адвокат бўлишни ният қилганлар учун таклиф.

Офис ва тайёр иш жойи (мебель, моноблок, принтер сканер, копия).

Шаҳар марказида: Бродвей, Сайилгоҳ.

Шартлари шахсийда гаплашилади.

Таклиф пул сарфлашга тайёр бўлганлар учун. Харажатларингиз ўрни тез тўлади (агар ақл-заковатингиз жойида бўлса).

Мурожаат учун:
@mukadamov

20 last posts shown.