#Ватан_ҳимоячилари_куни
ТАЛАБАЛАР МИЛЛИЙ ГВАРДИЯЧИЛАР ҲУЗУРИДА БЎЛИШДИ
🌐Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
ТАЛАБАЛАР МИЛЛИЙ ГВАРДИЯЧИЛАР ҲУЗУРИДА БЎЛИШДИ
"Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Наманган давлат университети талабалари вилоят Миллий гвардия бошқармасига ташриф буюришди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни олдидан ўтказилган мазкур тадбирда дастлаб Давлат мадҳияси янгради.
Университет биринчи проректори, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Наримон Деҳқонов миллий гвардиячиларни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этаркан:
—Ватан ҳимоячиси бўлиш ҳар бир кучга тўлган заковатли ва жисмонан соғлом ёшнинг бурчи. Ҳарбийлик либосини кийган, тинчлик қуролини қўлига олган ҳар қандай кишининг қалбида ватанга бўлган муҳаббати ва садоқати жўш уради,-деди.
Учрашув давомида талабалар миллий гвардия хизматчиларинг жанговор чиқишларини томоша қилишди ҳамда замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар кўргазмаси ва улардан фойдаланиш жараёнлари билан танишишди.
🌐Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.