📍#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши
Айни кунларда Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари мамлакатимиз ҳудудларида "Аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон ҳамда сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш даражасини ошириш" ҳамда "Ҳудудларда аҳоли орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш" борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганмоқдалар.
Жумладан, депутатларимиз Зуҳриддин Мавлонов, Манзура Салимова ва Эркин Ҳайитовлар Термиз шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси қошида жойлашган дорихоналар фаолияти билан танишишди.
Фракциямиз аъзолари ушбу ўрганишларда асосида амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағларни мақсадли сарфлашни таъминлаш, электрон ҳисобот ва назорат тизимларини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни мақсад қилишган.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

Ўрганишлар давомида мазкур дорихоналарда аҳолига етказиб берилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифати ҳамда уларнинг нархи, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилаётган дори-дармонлар ва тиббий воситаларга ҳам эътибор қаратилмоқда.